Shrift o'lchami Rang Rasm

Ижтимоий тармоқлар

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 3 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

СУДЛАР САЙЁР ҚАБУЛДА

×

 2022-09-20 11:09:57    239

PDF yuklash
Chop etish


Судлар томонидан “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизларга “маҳаллабай” сайёр қабуллар орқали ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш ишлари давом эттирилмоқда.

 Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 28 январдаги “2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тўғрисида”ги ПФ-60-сонли Фармонида “Аёллар дафтари”ни юритиш орқали хотин-қизлар муаммоларини ҳал этиш тизимини янада такомиллаштириш белгиланган.

Юқоридаги Фармон ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Оила ва хотин-қизларни тизимли қўллаб-қувватлашга доир ишларни янада жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ижросини таъминлаш мақсадида жиноят ишлари буйича Олтиарик туман судининг судьяси А.Улмасов, Риштон туманлараро судининг судьяси О.Жиянов, Иқтисодий ишлар бўйича Риштон туманлараро судининг раиси У.Эргашовлар томонидан тумандаги "Олтиарик" МФЙ худудида сайёр қабул ўтказилди. 

Сайёр қабулда "Аёллар дафтари"га киритилган хотин-қизлар хамда хукукий маслахатга мухтож фукароларга ҳуқуқий ёрдамлар кўрсатилди ва уларни ўзларини қизиқтирган саволларга тегишли тартибда жавоб берилди.