Shrift o'lchami Rang Rasm

Ижтимоий тармоқлар

<< Dekabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 17 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Фарғона вилояти ҳокими Х.Бозоров Олтиариқ туманида

×

 2022-09-20 10:59:16    353

PDF yuklash
Chop etish


Фарғона вилояти ҳокими Х.Бозоров Олтиариқ туманида амалга оширилаётган иқтисодий-ижтимоий ривожлантириш лойиҳалари, қишлоқ хўжалиги соҳасидаги ислоҳотлар, янги инновацион ғоялар билан ишлаш, аҳолини даромадларини ошириш чора-тадбирлари ва ёшларнинг спортга қизиқишларини қўллаб-қувватлаш борасидаги ишлар билан танишди. 

БИРИНЧИ МАНЗИЛ...

"Hamza expo art textile" хусусий корхонасига қарашли Қизилтепа пахта қабул қилиш маскани. Бу ерда кластер томонидан пахтани қайта ишлаш корхонаси барпо этишга киришилган. Завод бино ва иншоотлари қурилиши якуний босқичида. Электр, газ тармоқлари тортилди. 

Вилоят ҳокими Х. Бозоров кластер раҳбари Ғ. Қосимов билан объектни тез ва сифатли ишга тушириш билан боғлиқ муаммолари ҳақида мулоқот қилди. Мутасадди раҳбарларга мазкур лойиҳа учун давлат имтиёзларидан фойдаланиб, банк кредитларини олишга амалий ёрдам кўрсатиш ҳақида вазифалар юкланди. 

Шу билан ҳозирги кунда 50 нафар ишчи фаолият юритаётган масканда қайта ишлаш корхонаси ишга тушиши билан яна 110 та ишчи ўрни яратилади. Бундан ташқари 150 нафардан ортиқ мавсумий ишчилар жалб этилади.


ПАХТА ДАЛАСИДА... 

Х. Бозоров хосил йиғим-теримининг бориши, пахта сифати ва хосилдорлиги ҳамда теримчиларга яратилган шароит, уларнинг моддий таъминоти, фермерлик фаолиятида самарали лойиҳаларни тадбиқ этиш ишлари билан яқиндан танишди. "Йигитали Асқарали Акмал файз", "Бузрукхонбуво","Фармонбек Комилжон файз", "Тўҳтасин Фармонов", "Жалилобод", "Эсоҳаким Эшон", "Комилжон файз Махлиё" фермер хўжаликларида агрономлар, сувчи ва механизаторлар, фермерлар билан суҳбатлашди. Пахта теримидаги ишчилар ва хашарчиларга миннатдорчилик билдириб, совғалар улашилди. 

Кўптармоқли "Жалилобод" фермер хўжалиги раҳбари А. Мираминовнинг мавжуд чорвачилик фермасидан олинаётган сут маҳсулотларини қайта ишлаш ва қадоқлаш, боғдорчилик ва забзавот маҳсулотларини сақлаш учун Туркия технологияси асосида совутгич қуриш ҳамда фаолиятни кенгайтириб, қўшимча иш ўринлари ва даромадни орттириш мақсадидаги амалга ошираётган лойиҳалари билан танишди. Масъулларга Жаҳон банки кредитларини ушбу лойиларга йўналтириш юзасидан тавсиялар берди. 

"Тўҳтасин Фармонов" фермер хўжалиги даласида терим машинасида пахта хосилини йиғиштириб олиш жараёни кўздан кечирилди.

Ўзбекистон Қаҳрамони марҳум Лолахон Муродова ташкил қилган ва фаолият юритган "Нурли обод" фермер хўжалиги шийпонида меҳнаткаш, матонатли ва халол ўзбек аёли тимсоли бўлган Лола опа хотираси ёд олиниб, Қуръон тиловат қилинди.

Вилоят ҳокими бу ерда Лолахон Муродова хотирасига бағишланган музей ташкил этиш, опа бошлаган "Ёш фермер қизлар мактаби" фаолиятини ривожлантириб, соҳага илғор мутахассислар етказишни йўлга қўйиш бўйича туман ҳокимига вазифалар юклади.


СПОРТ МАКТАБИ...

Болалар ва ўсмирларни спорт билан шуғулланишлари, мураббийларнинг иш самараси, спорт турларини кўпайтириш ва ёшларни жисмоний тарбияга оммавий жалб этиш борасидаги ишлар билан яқиндан танишилди. Марказий стадион ва спорт мактаби фаолиятини самарали ташкил этиш, енгил атлетика, волейбол, баскетбол ва бошқа Олимпияда спорт турларини туманда ривожлантириш бўйича таклифлар берилди.

Профессионал спортни рағбатлантириш чоралари тўғрисида фикр юритилди.

Чемпионларга омад тилаб, совғалар тарқатилди.


САВДО ВА МАИШИЙ ҲИЗМАТ... 

"Хамза сара мевалари" хусусий корхонаси томонидан қурилаётган уч қаватли савдо ва маиший ҳизмат кўрсатиш мажмуасида тадбиркор томонидан 21,5 миллиярд сўмлик лойиҳа амалга оширилмоқда. Вилоят ҳокими мазкур объектда қурилиш ишлари билан танишди. Замонавий ва сифатли иншоот барпо этиш билан боғлиқ фикрлар билан ўртоқлашди. Мажмуа ишга тушгач 100 нафардан ортиқ тадбиркорлик иш ўринлари яратилади.


"OLTIARIQ INNOVATSION HUDUDI" 

Х. Бозоров Олтиариқлик тадбиркор ва ишбилармонларнинг янги инновацион ғоялар устидаги изланишлари ва маҳаллийлаштириш дастури доирасидаги ишлар билан ҳам танишди. Қурилиш чиқиндиларини қайта ишлаб, махсулот тайёрлаш, шамол, сув харакатидан электр энергияси хосил қилиш, йўлларда харакатланувчи автомобиллардан светофорлар ва йўл чироқларини доимий электр энергияси билан таъминлаш генераторларини яратиш ва ишлаб чиқаришга жорий этиш, мева-сабзавотларни музлатиб экспорт қилиш, қишлоқ хўжалиги экинлари учун импорт ўрини босувчи минерал ўғитлар ишлаб чиқариш лойиҳалари тақдимоти ўтказилди. 

Вилоят ҳокими Х. Бозоров, ишлаб чиқаришда инновацион ёндашув ва маҳаллий хомашёлардан самарали фойдаланиш ҳамда ички ва ташқи бозорга рақобатбардош маҳсулотлар тайёрлашни қўллаб -қувватлаш бўйича мутахассислар билан мулоқот ўтказди. Жаҳон банки кредитларини жалб қилиш бўйича кўрсатмалар берилди.