Shrift o'lchami Rang Rasm

Ижтимоий тармоқлар

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 3 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

ИБРАТЛИ ТАНЛОВ

×

 2022-09-12 11:53:46    236

PDF yuklash
Chop etish


2022-йил 8-сентябрь куни Фарғона шахрида Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги, вилоят бошқармаси ва туман (шахар) бўлимлари ташаббуси билан Республика миқёсида биринчи маротаба фаол нуронийлар ўртасида ўтказилаётган 3 босқичли “бир нуронийга ўн нафар ёш” кўрик танловларининг туман, шахар босқичлари ғолиблари иштирокидаги танловнинг вилоят босқичи бўлиб ўтди.

Танловларни ўтказишдан мақсад маҳаллаларда Ўзбекистон Республикаси Президенти 2022-йил 19-январдаги “маҳаллаларда ёшлар билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-92-сон ҳамда 2022-йил 15-мартдаги “нуронийларни хар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларни ҳаёт даражасини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-167-сон қарорлари ижросини таъминлаш, ижтимоий маънавий муҳитни барқарорлаштириш, ёшларни Ватанга муҳаббат, меҳр-оқибат ва раҳмдиллик руҳида тарбиялаш, маънавий кўмакка мухтож, тарбияси оғир, банд бўлмаган, ишсиз ва муаммоли ёшлар билан тизимли ишлаш, уларга бириктирилган нуронийларни ва ёшларни жамият ҳаётига фаол жалб қилиш, ижтимоий фаоллигини ошириш, уларнинг ибратли фаолиятидан ва тажрибасидан самарали фойдаланиш, жиноятчилик, ҳуқуқбузарлик ва ижтимоий иллатларни олдини олиш, ажрим ёқасида турган ёш оилаларни сақлаб қолиш, миллий ва умуминсоний қадриятларни асраб-авайлаш ва ҳурмат қилиш, тарғиб қилиш, ушбу фаолият соҳасида намунали бўлган нуронийларни рағбатлантириш уларнинг ижобий ташаббусларини оммалаштириш каби эзгу ниятлар ва устувор вазифлар қамраб олинган. 

Тегишли низом, тартиб ва шартлар асосида ва малакали ҳайъат аъзолари эътиборида ва томошабинлар кузатувида қизиқарли ва таассуротли бўлиб ўтган “бир нуроний ўн ёшга масъул” кўрик танлови вилоят босқичида фаҳрли 1-ўринни Бувайда туманида фаол нуроний Отабоев Собиржон ота, 2-ўринни Фарғона шахридан фаол нуроний Мирзаев Раҳмонали ота ва 3-ўринни Олтиариқ туманида фаол нуроний Розиқов Машрабжон ота олдилар. 

Фахрли ўринларни олганлар ҳамда туман ва шахар босқичларида 2-3-ўринни олган танлов иштирокчилари тадбир ташкилотчилари томонидан дипломлар, пул мукофотлари ва қимматбахо совғалар билан муносиб тақдирландилар.