Shrift o'lchami Rang Rasm

Ижтимоий тармоқлар

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 9 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

МУСТАҚИЛЛИК ДАРСЛАРИ – ҲАЁТ ДАРСЛАРИ

×

 2022-09-09 17:41:29    258

PDF yuklash
Chop etish


Ёзги таътилни ҳар жиҳатдан мароқли ўтказган баркамол авлод эгалари яна қадрдон масканлари – ўқув даргоҳларига қайтишди. Таълим масканларида чалинган Биринчи қўнғироқнинг жарангдор садолари дилларга ўзгача шоду-ҳуррамликни бахш этди.
Янги ўқув йили олдидан барча мактабда бўлгани каби бизнинг мактабимизда ҳам кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилди. Мактаб янгича қиёфа касб этиб, ҳомийлар, ота-оналар кўмаги билан реконструкциядан чиқарилди. Мактаб ҳовлилари тартибга келтирилиб, гуллар ўтқазилди. Бир сўз билан айтганда, мактабда байрам шукуҳи ҳукмронлик қилмоқда.
Мустақиллик кунини халқимиз доим энг улуғ, энг азиз байрам сифатида нишонлайди. Давлатимиз раҳбарининг “Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг ўттиз бир йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни юқори савияда ўтказиш тўғрисида”ги қарорига асасан мактабимизда ҳам Истиқлол айёмига катта ҳозирлик кўрилди. Илк дарсларнинг Мустақиллик дарслари билан бошланиши бўйича педагог жамоамиз пухта тайёргарлик кўрди.
Мустақиллик даврида биз эришган улкан марраларни, иқтисодиётимиз барқарор суръатлар билан ривожланаётгани, одамларимизнинг ҳаёт даражаси ва сифати ошиб бораётгани ва бу ютуқларни дунё ҳамжамияти яна бир бор тан олаётгани таъкидланди.
Дарслар жараёнида Мустақиллик – буюк неъмат эканлиги, унинг замирида эркин ва фаровон ҳаёт мужассамлиги, шу боисдан азал-азалдан ҳар бир халқ ўз эрки ва озодлиги учун матонат билан курашиб келганлиги бўйича кўргазмали воситалар орқали ёш авлод вакилларига тушунтиришлар берилди.
Шунингдек, Биринчи қўнғироқ тадбирида мактабимизда таҳсил олаётган турли фанлар бўйича олимпиада чемпионлари, спорт мусобақалари ғолиблари ҳамда турли танловларда фаол иштирок этаётган бир гуруҳ ўқувчиларга фахрий ёрлиқ ҳамда эсдалик совғалари топширилди.