Shrift o'lchami Rang Rasm

Ижтимоий тармоқлар

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 4 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Янгиараб ва Бунёдкор маҳаллаларида Ватанимиз мустақиллигининг ўттиз бир йиллик байрамига бағишланган тантанали тадбир бўлиб ўтди

×

 2022-09-03 09:09:16    303

PDF yuklash
Chop etish


“Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз!” шиори остида ўтказилган бадиий-мусиқий, театрлаштирилган байрам тадбирида туман ҳокими Шамсиддин Турдалиев иштирок этиб, мустақилликнинг ўттиз бир йиллик байрами билан барчани табриклади.

– Президентимиз ташаббуси билан кейинги йилларда ҳаётимизда, шууримизда юз бераётган ўзгаришлар олтиариқларни янада юксак марралар сари илҳомлантирмоқда, – деди туман ҳокими.

Шунингдек, туман ҳокими туманда жуда кўп соҳаларда эътиборга молик ишлар олиб борилаётганлиги, умуман, олтиариқликлар мустақилликнинг ўттиз бир йиллик тўйини ўзига хос ютуқлар билан нишонлаётганлигини таъкидлади. 

Тадбирнинг бадиий қисмида бадиий жамоалар, таниқли санъаткорлар, эстрада хонандалари томонидан ижро этилган рақс, куй ва қўшиқлар барчага байрамона кайфият улашди.

Тадбир доирасида маҳалладаги бир гуруҳ ташкилотчиларга туман ҳокимлиги томонидан эсдалик совғалари топширилди.

Юртдошларимизга байрам шукуҳини ҳадя этаётган бу каби тантаналар давом этмоқда.