Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
ХИРМОНГА БАРАКА
2022-09-03 09:05:01 384
Олтиариқ тумани Янгиқўрғон ММТП худудидаги "Йигитали Асқарали" фермер хўжалигида пахта хосилининг йиғим-терим мавсуми бошланганидан дарак берувчи шукроналик тадбири бўлиб ўтди.
Аввало, фермер хўжалиги аъзолари, ММТПдаги агроном, механизатор ва сувчилар, уста деҳқонлар, нуронийлар тўпланишди. Фермер хўжалиги томонидан қўй сўйиб, зиёфат уюштирилди.
Оқсақоллар ва деҳқонлар биргаликда Қуръон тиловат қилиб, юртимиздаги тинчлик ва барқарорлик учун, мўл-кўлчилик ва барака учун Яратганга шукрона айтилди.
Туман ҳокими Ш. Турдалиев тадбирда иштирок этиб, барчани Мустақиллигимизнинг 31 йиллик байрами билан табриклади. Бошланаётган пахта йиғим-терим мавсумига барака, дала меҳнаткашларига саломатлик ва куч-қувват тилади. Жаҳон бозорида Ўзбек пахтасига талаб кучайгани, харид нархларининг ортганлиги, ўз навбатида фермерларнинг манфаатдорлиги ортиши, теримда қатнашаётган аҳоли даромадларининг юқори бўлиши ҳақида гапирди. Етиштирилган пахта хосилини тез ва сифатли териб олиниши учун амалга оширилган ташкилий жараён, терим отрядларининг афзалликлари тўғрисида маълумот берди.
Ҳоким ва нуронийлар биргаликда пахтазорга кириб, дастлабки барака хирмонига ўз хиссаларини қўшдилар.