Shrift o'lchami Rang Rasm

Ижтимоий тармоқлар

<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 7 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Хушхабар: Энди 29-мактаб ҳам замонавий мактабга айланди!

×

 2022-09-03 08:59:14    276

PDF yuklash
Chop etish


Олтиариқ туманидаги 29-умумий ўрта таълим мактаби анчайин таъмирталаб мактаблар қаторида эди. Етарли шароити бўлмаган мактабда ишлаш педагоглар учун ҳам, таълим олаётган ўқувчилар учун ҳам қийинчилик туғдиради, албатта.

Мактаб “Обод қишлоқ” дастури асосида жорий таъмирловга тушгандан сўнг, ишлар қизигандан-қизиб кетди. Тез фурсатда мактаб замонавий таълим масканига айланди.

Мактабнинг фасад қисми тўлиқ таъмирланиб, 24 та синф хонасининг пол қисми, электр тармоғи яхшиланди, бинонинг том қисми қисман янгиланди. 

Фаоллар зали, спорт зал тўлиқ қайта таъмирланди. Спортзалга душ, иссиқ-совуқ сув, ошхонага тоза ичимлик суви тортилди. 

Бугун туман ҳокими Ш. Турдалиев, туман прокурори Р. Тиллаев, туман ҳокими ўринбосари А. Исломовлар мактабга ташриф буюришиб, мактабдаги бунёдкорлик ишлари билан танишдилар ва синф хоналарни кўздан кечирдилар. Таъмирлаш ишларини сифатли ва тез фурсатда якунлаш бўйича қўшимча кўрсатмалар берилди. Замон талаби асосида қайта таъмирланган мактабда билимли, зукко ва қобилиятли ўқувчилар камол топишларига ишонч билдирдилар.

Ҳозирги вақтда мактаб янги ўқув йилига шай, ўқувчилар билим олиши учун барча шароитлар муҳайё. Давлатимиз томонидан берилаётган бундай эътибордан барча устозлар ва ота-оналар беҳад мамнун.