Shrift o'lchami Rang Rasm

Ижтимоий тармоқлар

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 3 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

ИНСОН АЗИЗ

×

 2022-08-30 15:11:00    261

PDF yuklash
Chop etish


Мустақиллигимизнинг 31 йиллиги арафасида Олтиариқ тyманида яшовчи 258 та оилалар байрамни ўзларининг янги уйларида кутиб оладиган бўлишди. 

Қапчуғай адирликларининг Катпут массиви худудида 90 хонадонли 3 та кўпқаватли уйлар, Қапчуғай қишлоғида 168 хонадонли 6 та кўпқаватли уйлар бугун ўз эгаларига топширилди. 

Туман ҳокими Ш. Турдалиев янги уйларнинг калитини хонадон сохибларига топшираркан, мамлакатимизда аҳолини уй-жойга бўлган эҳтиёжини қондириш мақсадида амалга оширилаётган ишлар ҳақида гапирди. 

Туманимизда ҳам шу куннинг ўзида 9 та янги кўп қаватли уйлар фойдаланишга топширилмоқда. Фуқароларга узоқ йиллик ипотека кредити асосида берилаётган хонадонлар газ, электр, ичимлик суви ҳамда оқава сув тармоқлари билан тўлиқ таъминланган. Туман ҳокимлиги қурилиш бўлими ҳамда пудратчи қурувчилар томонидан янги аҳоли пунктларида барча қулайликлар, коммуникация тармоқлари талаб даражасида ташкил этилди.

Ҳар иккала худуддаги хонадон эгаларининг "Уй тўйлари" Мустақиллик байрами тантаналарига уланиб кетди. Байрамни қушалоқ қувонч билан қарши олаётган хонадон эгалари бундай ғамхўрлик ва эътибор учун Юртбошимизга ва туман ҳокимлигига миннатдорчилик билдирдилар. Янги Ўзбекистонда инсон қадри азиз бўлаётганига шукрона айтдилар.

Тадбирда туман прокурори Р. Тиллаев ва ҳоким ўринбосарлари иштирок этдилар.