Shrift o'lchami Rang Rasm

Ижтимоий тармоқлар

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 7 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

БОЛАЖОНЛАР ҚУВОНЧИ

×

 2022-08-30 15:10:05    309

PDF yuklash
Chop etish


Олтиариқ тумани Мактабгача таълим бўлими тасарруфидаги 7-мактабгача таълим ташкилотида 240 нафар болалар тарбияланар эди. Қизилтепа маҳалла фуқаролар йиғинида жойлашган ушбу муассасада худуддаги боғча ёшидаги болаларни тўлиқ қамраб олиш имконияти бўлмаган. Туман ҳокимлиги ташаббуси билан аҳоли талаб -истакларини қондириш, мактабгача таълим ташкилотида болаларни қабул қилиш имкониятини янада кенгайтириш мақсадида қўшимча 90 ўринли бино қуриб битказилди. Эндиликда 330 нафар болалар муассасага қатнаш имкониятига эга бўлди.Мустақиллик байрами арафасида мактабгача таълим ташкилоти тўлиқ фойдаланишга топширилди. Тадбир болажонларнинг байрам тантаналарига уланиб кетди.Туман ҳокими Ш. Турдалиев, туман прокурори Р. Тиллаев ҳамда Маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси вакиллари, маҳалла нуронийлари ва ота-оналар иштирокида муассасанинг рамзий калити топширилди. Оқсоқоллар, тарбиячи ва муассаса раҳбарлари яратилган қулайлик учун раҳмат айтишди. Болалар ўз қувончларини боғчада ўрганган шеър, қўшиқ ва рақсларида изҳор этдилар.