Shrift o'lchami Rang Rasm

Ижтимоий тармоқлар

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 11 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

ОЛТИАРИҚЛИК ҒОЛИБЛАР ТАҚДИРЛАНДИ

×

 2022-08-29 17:58:46    294

PDF yuklash
Chop etish


"Умид ниҳоллари" спорт ўйинларининг Фарғона вилояти босқичи ғолиб ва совриндорлари Мустақиллик байрами арафасида тақдирландилар.

Республика Халқ таълими вазирининг Дипломлари ҳамда қимматбаҳо совғаларни ўз эгаларига топширишга бағишланган тадбирда туман ҳокими, секторлар раҳбарлари, ғолиб ўқувчиларнинг ота-оналари иштирок этишди.

Спорт турлари бўйича ўтказилган мусoбақаларда биринчи, иккинчи ўринни қўлга киритган ҳамда беллашувларда муваффақиятли иштирок этган ўқувчи-ёшларга телевизорлар, велосипед ва планшетлар топширилди.

Туман ҳокими Ш. Турдалиев барча ғолиб спортчиларни эришилган ғалаба билан қутлаб, келгуси ўқиш ва ишларида, республика ва жаҳон миқёсидаги мусобақаларда ҳам омад тилади.