Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
ОЛТИАРИҚДА БАЙРАМ ТАНТАНАЛАРИ ДАВОМ ЭТМОҚДА
2022-08-27 18:16:10 229
Туманидаги “Осиё” тантаналар саройида Ватанимиз Мустақиллигининг 31 йиллиги тантаналарига бағишланаган байрам тадбири бўлиб ўтди.
Тадбирга тумандаги мавжуд 72 та маҳалла фуқаролар йиғини раислари, ҳоким ёрдамчилари, хотин-қизлар фаоллари, ёшлар етакчилари ҳамда ички ишлар бўлимининг маҳаллалардаги профилактика инспекторлари ҳамда туманда маҳалла тизимида кўп йиллар самарали меҳнат қилган, эл-юрт эътирофига сазовор бўлган фаҳрийлар таклиф этилдилар.
Туман ҳокими Шамсиддин Турдалиев барча иштирокчиларга байрам табригини йўллади. Мамлакатимизда Президентимиз ташаббуси билан амалга оширилаётган барча соҳадаги ислоҳотлар аввало инсон омили учун, фуқароларнинг хаётдан рози бўлиб яшашлари учун хизмат қилиши назарда тутилганлигини таъкидлади. “Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз” ғояси сингдирилган бу йилги мустақиллик байрами шодиёналари кенг кўламда, юқори кайфиятда ва ўз навбатида ҳар бир маҳалла ва ҳар бир оилага, ҳар бир ватандошимизга қувонч олиб келиши билан аҳамият касб этади.
“Маҳаллабай” ишлаш тизимининг самарли ташкил этишда юртбошимиз томонидан асос солинган ҳоким ёрдамчиси, ёшлар етакчиси, хотин-қизлар фаоли, ички ишлар профилактика инспектори биргаликда бир жамоа бўлиб маҳалла раисларига қанот бўлмоқда.
Байрам арафасида бир гуруҳ фаоллар туман ҳокими томонидан тақдирландилар. Ўз фаолиятида юқори натижага эришган МФЙ раислари, ҳоким ёрдамчилари, ешлар етакчилари, хотин-қизлар фаоллари ва ИИБ профилактика инспекторларига туман ҳокимининг “Ташаккурнома”си ҳамда қимматбаҳо совғалар сектор раҳбарлари билан биргаликда топширилди.
Байрам тантаналарида вилоят Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бошқармаси раҳбари Б.Холиқов иштирок этиб, олтиариқлик барча ҳамкасбларини Мустақиллигимизнинг 31 йиллик танатаналари билан қизғин табриклади. Маҳалла тизимида фаолият юритаётган ходимларга яратилаётган шароитлар ва барча соҳада қўллаб-қувватлашлар учун туман ҳокимлигига миннатдорчилик билдирди.
Маҳалла фидоийлари байрам дастурхони атрофида олтиариқлик санъат юлдузлари ва туман маданият бўлими санъаткорлари томонидан тайёрланаган концерт дастурини томоша қилдилар.
Тадбир давомида сўзга чиққан маҳалла ходимлари ҳамда шу тизимда фаолият юритиб, нафақага чиққан нуронийлар бу йилги Мустақиллик шодиёналари ҳар доимгидан шукуҳли ва зўр кўтаринкиликда қарши олинаётганини алоҳида таъкидлашди. Инсон қадри улуғланаган юртимизда ҳар бир байрам ва тўйларимиз ана шундай файзу-тароватли бўлсин, дея дуо қилдилар.