Shrift o'lchami Rang Rasm

Ижтимоий тармоқлар

<< Dekabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 96 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Халқ депутатлари Олтиариқ туман Кенгашининг навбатдаги сессияси бўлиб ўтди

×

 2022-08-27 16:52:20    391

PDF yuklash
Chop etish


 Сессия кун тартибида бир нечта мухим масалалар кўриб чиқилди. Жумладан, “Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили” ҳамда "Обод махалла" Давлат Дастурлари асосида амалга оширилаётган ишлар, туманда хизматлар соҳасини ривожлантириш борасидаги ишларнинг натижалари, "Темир дафтар", "Аёллар дафтари" ҳамда "Ёшлар дафтари" рўйхатларига критилган фуқаролар билан олиб борилаётган амалий чора-тадбирлар кўриб чиқилди. Шунингдек, сессияда туманда аҳолига сифатли тиббий ёрдам кўрсатиш, оналик ва болаликни мухофаза қилиш каби мухим масалалар танқидий муҳокама қилиниб, соҳа мутасаддиларига йўл қўйилган камчиликларни бартараф этиш юзасидан мухим топшириқлар берилди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 6 ноябрдаги “Ўзбекистоннинг янги тараққиёт даврида таълим-тарбия ва илм-фан соҳаларини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6108-сон Фармонидан белгиланган вазифалардан келиб чиқиб,  Олтиариқ туманидаги умумий ўрта таълим муассасаларида бўш (вакант) бўлган директор лавозимига кўрсатилган номзодларнинг умумтаълим мактаби кўрсаткичларини келгуси 3 (уч) йилда юқори даражага олиб чиқиш бўйича дастурлари мазкур сессияда очиқлик ва ошкоралик билан адолат мезонларидан келиб чиқиб кўриб чиқилди.Сессия якунида кун тартибига киритилган барча масалалар юзасидан тегишли Қарорлар қабул қилинди.