Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Пахтачиликда долзарб палла August 26, 2022
2022-08-27 16:51:25 232
Бугун Олтиариқ тумани “Исмоил Нозим Обод” фермер хўжалиги даласида "2022-йилги етиштирилган пахта ҳосилини йиғиб-териб олиш, 2023-йил учун бошоқли дон экишга тайёргарлик ҳамда кечиктириб бўлмас агротехник тадбирлар" мавзусида семинар ташкил этилди.
Унга секторлар раҳбарлари, МФЙ раислари ва тумандаги пахтачилик кластери мутахассислари, агрономлар, фермер хўжаликлари раҳбарлари ҳамда cоҳага даҳлдор ташкилотлар вакиллари таклиф этилди.
Семинарга вилоят ҳокими Х.Бозоров, вилоят прокурори Б.Исмоилов ва вилоят жамоатчилик кенгаши раиси Х.Комиловлар ташриф буюришди.
Дастлаб вилоят ҳокими бошчилигидаги гуруҳ туманда 2022-йил пахта ҳосилини йиғиб-териб олиш учун шакллантирилган отрядларга бириктирилган техника воситалари ва зарур анжомлар билан танишдилар. Пахта даласида терим ва дефолиация учун тайёрланган агротехник тадбирларни кўздан кечиришди.
Туман ҳокими Ш.Турдалиев бу йилги пахта ҳосилини йиғиб-териб олиш мавсумига тайёргарлик, терим отрядлари, дефолиация ишларини ташкил этиш бўйича амалга оширилган чора-тадбирлар ҳамда келгуси йил ҳосили учун бошоқли дон экиш мақсадида тузилган дон экиш отрядлари ҳақида таҳлилий маълумотлар билан таништириб ўтди.
Вилоят ҳокими Х.Бозоров сўзи аввалида барча қишлоқ хўжалиги ходимлари, деҳқон-фермерларни яқинлашаётган Улуғ байрам – Мустақиллигимизнинг 31 йиллиги билан қизғин табриклади. Фермерларга ушбу байрамга тўёна сифатида аввало машаққатли меҳнатлари эвазига етиштирилган пахта ҳосилини уюшқоқлик билан йиғиштириб олиш, баракали хирмон кўтариб, мўмай даромад қилишларига ният билдирди. Деҳқон бой бўлса, дастурхонларимиз тўкин бўлишини алоҳида таъкидлади.
Бу йил куз одатдагидан ўн кун илгарилаб келмоқда. Агротехник тадбирларни тез ва сифатли бажариш, 80-85 % пишиб, очилган пахта майдонларида теримни кечиктирмаслик, дефолиация ишларини самарали ташкил этиш ҳамда бошоқли дон режалаштирилган контурларни тезлик билан экишга тайёрлаш юзасидан тавсиялар берилди. Терим отрядлари, дефолиация ишларини амалга оширувчи отрядлар, дон экиш отрядларини зарур воситалар билан таъминлаш, уларнинг иш ҳақилари ва қўшимча рағбатлантириш пулларини берилиши масаласи иш унумига яхши таъсир кўрсатиши таъкидланди. Семинарда вилоят жамоатчилик кенгаши аъзоси К.Пармонов ва унинг раҳбарлигидаги агрономлар ҳамда қишлоқ хўжалиги мутахасисларидан иборат фахрийлар гуруҳи аъзоларининг кўп йиллик тажрибалари борасида ҳам ўртоқлашилди. Тадбир ниҳоясида фермерларимиз томонидан етиштирилган ҳосилни йиғиб-териб олиш ва келгуси йил учун қилинадиган деҳқончилик ишларига Аллоҳдан барака тилаб дуо қилинди.