Shrift o'lchami Rang Rasm

Ижтимоий тармоқлар

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 1 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Эл азиз, инсон азиз!

×

 2022-08-25 17:33:48    127

PDF yuklash
Chop etish


Олтиариқ тумани Тошобод МФЙ ҳудудида жойлашган 38-умумтаълим мактабида  Маънавият ва маърифат маркази туман бўлими, Ёшлар агентлиги туман бўлими ва  "Олтиариқ-Повулғон-саховат" гуруҳи томонидан Ўзбекистон Республикаси давлат Мустақиллигининг 31 йиллиги муносабати билан "Эл азиз, инсон азиз" шиори остида "Мустақиллик шукронаси"  деб номланган маданий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.

    Маҳалла нуронийлари ва ёшлар иштирок этган тадбирда Тошобод МФЙ раиси О. Ҳожираҳимов сўзга чиқиб, йигилганларни байрам билан муборакбод этди.

     Туман маданият уйи санъаткорлари Убайдулло Тўланбоев, Иномжон Ўктамжонов ва бошқа умидли ёшлар томонидан ижро этилган қўшиқлар, фаҳрий педагог Зарифахон ая Мамажонова томонидан билдирилган миннатдорчилик сўзлари, Холинисо ая Эркаева ижросидаги лапарлар ҳам йиғилганларга манзур бўлди.

     Тадбир давомида ўзининг билим ва иқтидори, юксак салоҳияти, ақлу заковати билан юқори натижаларга эришган ёшларимизнинг ота-оналарига Маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси томонидан  ташаккурнома ва китоблар топширилди.