Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
ҒОЛИБЛАР ТАҚДИРЛАНДИ
2022-08-23 16:33:08 209
Ўзбекистон Республикаси Президенти ташаббуси билан йўлга қўйилган аҳоли муаммоларини “хонадонбай” ва “фуқаробай” ўрганиш ва уларни ҳал этишга кўмаклашиш, “Аёллар дафтари” тизими самарадорлигини янада ошириш, бу борада жамоатчилик ролини кучайтириш, аҳоли бандлигини таъминлашга кўмаклашиш ҳамда ёшлар, хотин-қизлар ва нуронийларни қуллаб-қувватлаш ишлари самарадорлигини ошириш, маҳаллаларни обод этиш ва комплекс ривожлантиришда юқори натижаларга эришган масъуллар тажрибасини оммалаштириш, маҳаллаларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришда намуна кўрсатганларни муносиб рағбатлантириш мақсадида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси томонидан:
маҳалла раислари ўртасида “Энг яхши маҳалла раиси” танлови;
ҳоким ёрдамчилари ўртасида “Энг яхши ҳоким ёрдамчиси” танлови;
ёшлар етакчилари ўртасида “Энг яхши ёшлар етакчиси” танлови;
хотин-қизлар фаоли ўртасида “Энг яхши хотин-қизлар фаоли” танлови;
ташаббускор иш берувчи аёллар ўртасида “Энг намунали иш берувчи аёл" танлови;
секторлар раҳбарлари ўртасида “Энг яхши сектор раҳбари” танлови ташкил этилган.Танловининг Олтиариқ туман босқичи ғолиблари аниқланиб, улар вилоят бочқичига йўлланма олдилар.Бугун туман ҳокимлигида тақдирлаш тадбири ўтказилди. Ғолибларга республика Касаба уюшмалари федерацияси вакили М. Мамазияева туман ҳокимининг ўринбосари А.Исломов, туман касаба уюшмалари кенгаши раиси М.Файзимтовалар томонидан Диплом ва қимматбаҳо совғалар топширилди.
Олтиариқ туман ҳокимлиги ахборот ҳизмати.