Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
ДОЛЗАРБ МАВЗУ: НИМА УЧУН КОРОНАВИРУСГА ҚАРШИ ЭМЛАНИШ КЕРАК?
2022-08-23 16:29:49 349
Эмлаш коронавируснинг олдини олишда энг асосий тадбирдир!
Эслаймиз: Коронавирусга қарши эмлаш бошлангунга қадар касалланганларнинг 20.0 % ида касаллик оғир кечди, беморларнинг 50.0 % идан ортиғи шифохоналарда даволанишга мажбур бўлди, касаллик оқибатида кўплаб сурункали касалликлар билан касалланганлар ва ёши улуғлар вафот этди. Қатъий чекловлар жорий қилинди. Барча тиббий ниқобда юришга мажбур бўлди, уйдан чиқилмади. Бозорлар, буюм, қурилиш дўконлари, маиший хизмат уйлари ишламади. Масжидлар беркилди. Оммавий тадбирлар (концерт, кино, театр ва бошқалар) тўхтатилди. Мактаб ва боғчалар онлайн ишлади ва таълим сифатига жиддий таъсир кўрсатди. Ҳаж, Умра ва муборак қадамжоларни зиёрат қилиш 2 йил давомида амалга оширилмади.
2021 йил апрел ойидан бошлаб корнавирусга қарши эмлаш бошланди. Эмлаш сабаб касалланишнинг оғир шакли 3.0% га, шифохонада ётиб даволаниш зарур бўлганлар 15.0 % га, касаллик сабаб вафот этганлар, қўшимча касалликларни ривожланиб кетиши кескин камайди. Касалликнинг оғир шаклида оғриганларни ва касалликдан вафот этганларни ҳам коронавирусга қарши эмланмаганлар ташкил этди.
Аҳолини эмлаш даражаси 80.0 % дан ошгандан кейин масжидларда кунлик 5 вақт ва Жума намозларини адо этишга рухсат берилди. 2022 йилга келиб, ҳар икки Ҳайит намозлари адо қилинди. Таълим муассасаларида анъанавий таълим жараёнига ўтилди.
Республикамиздаги муборак қадамжоларни зиёрат қилишга, кўнгилочар тадбирларни ташкил этишга рухсат берилди.
Бундан ташқари, Республикамиздан 10000 дан ортиқ фуқаролар Ҳаж амалларини бажаришган бўлса, кўплаб фуқароларимиз Умра зиёратни адо этишди.
Энг асосийси, эмлаш бошлангандан кейин хотиржам яшашни бошладик.
Ҳурматли фуқаролар! Ўз соғлигингизга бефарқ бўлманг. Ўз вақтида эмланинг!
Коронавирусга қарши вакцинация ва ревакцинация (бустер доза) - энг тўғри танлов!!!