Shrift o'lchami Rang Rasm

Ижтимоий тармоқлар

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 43 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

ЎҚУВ МАШҒУЛОТЛАРИ ЎТКАЗИЛДИ

×

 2022-08-22 18:04:11    205

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон Республикаси Давлат Мустақиллигининг 31 йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича қарор қабул қилинган. "Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз" ғояси асосида ташкил этилаётган бу йилга байрамолди тадбирлари қаторидан ўз навбатида фуқароларнинг хавфсизлигини таъминлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилган. Айниқса, байрам тадбирлари ўтказиладиган майдонлар, худудлар ва иншоотларда техник хавфсизликни таъминлаш, ахоли ва техник воситаларнининг хавфсиз харакатланиши учун зарур шароитлар яратиш мақсадида чора-тадбирлар ишлаб чиқилган. Фавқулодда вазиятларни олдини олиш ва улар юз берган тақдирда бартараф этиш учун зарур чоралар, куч ва воситалар аввалдан шай холатда бўлиши таъминмоқда. Бу борада туман ҳокимлиги, хуқуқ-тартибот идоралари ҳамда даҳлдор ташкилотлар тайёргарлик ишларини амалга оширмоқда. Олтиариқ тумани ФВДТ ҳизматларининг ўзаро ҳамкорликдаги ҳаракатини ташкил этиш мавзусида махсус тактик ўқув машғулоти ўтказилди. Туман ҳокимининг чегара масалалари бўйича маслаҳатчиси М. Файзиев, туман ФВДТ ва ФМ бўлинмаси бошлиғи И. Валиевлар бошчилигида ташкил қилинган ўқув машғулотларида 89 нафар шахсий таркиб, 21 та махсус техника воситалари қатнашди.Туман соғлиқни сақлаш бўлими, йўллардан фойдаланиш бўлими, электр, газ ва сув таъминоти идоралари тадбирда фаол иштирок этдилар.