Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Ҳоким ёрдамчилари фаолиятига назар: Иш бор жойда – унум бор!
2022-08-22 18:02:59 193
Кўмирчи маҳалласи тумандаги маҳаллалар ичида ўзининг мавқеи ва иқтисодиёти барқарорлиги билан етакчи ўринда туради. Бекзод Мадалиев ушбу маҳаллага ҳоким ёрдамчиси бўлиб ўз фаолиятини бошлаганида жуда кўп режаларни ўз олдига мақсад қилиб олди. Унинг ташаббускорлиги маҳаллани янада ривожлантиришга хизмат қилди. Ҳоким ёрдамчиси энг аввало ишсизликка барҳам беришга қарор қилди. Бекзоднинг кўмаги билан оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастури доирасида давлат томонидан маҳалладаги 58 та оилаларга 1.5 млрд. сўм имтиёзли кредит маблағлари ажратилди.
Сурайё Халилова ўз уйида тикувчилик билан шуғулланар эди. Ҳоким ёрдамчисининг кўмаги билан хонадонида тикувчилик фаолияти билан шуғулланиши учун ўз маблағига қўшимча банк томонидан 33 млн.сўм кредит маблағи ажратилиб, натижада 20 та иш ўринлари яратилди. Эндиликда Сурайё Халилова якка тартибдаги тадбиркор сифатида ўз фаолиятини давом эттирмоқда.
Тадбиркор Мухторжон Умаров хонадонида ҳам Бекзод Мадалиевнинг ташаббуси билан банкдан олинган кредит маблағига салфетка ишлаб чикариш дастгоҳи олиб келиб ўрнатилди, натижада 5 нафар ишсиз аёллар бандлиги таъминланди.
Бундан ташқари, тадбиркор Абдуллажон Оббозов хонадонида ҳам қўлқоп ишлаб чикариш дастгоҳи олиб келиниб, 10 нафар ишсиз аёллар ҳозирги кунда иш билан таъминландилар.
Шу билан бирга Аёллар дафтарида турувчи ишсиз фуқаро Насибахон Абдулҳақовага ҳам иссиқхона қуриш учун банкдан 10 000 000 кредит олишга кўмаклашилди.
Адолат кўчасида яшовчи фуқаро Фарҳодов Нуриддин Баҳодиржон ўглига ёшлар етакчиси билан хамкорликда кредит маблағи ҳисобидан Тегирмон ускунаси олиб берилди ва натижада фуқаро иш таъминланди.
Ҳоким ёрдамчисининг саъй-ҳаракатлари билан Узумчилик кооперацияси буйича лидер тадбиркор “Oltiariq Agrotex xizmat’’ МЧЖ ишлаб чикариш кооперативига қарашли Катпут массивидаги “Янги Ўзбекистон Узумчилик боғи”дан 30 нафар ишсиз фуқароларга ер ажратилиб, кооперацияга аъзо қилинди. Бугунги кунда фуқаролар боғдорчилик ва деҳқончилик ишларини бошлашган.
2-сектор раҳбари Р.Тиллаев, Кўмирчи маҳалла фуқаролар йиғини раиси С.Шукуров ва ҳоким ёрдамиси Б.Мадалиев, Ёшлар етакчиси И.Мамажонов ҳамда маҳалла фаоллари, шунингдек фуқароларнинг бирдамлиги натижасида Кўмирчи махалласининг асосий кўчалари Опен бюджет орқали ғолибликни қўлга киритди ва ушбу Опен бюджет томонидан ажратилган маблағ ҳисобига Кўмирчи махалласининг асосий кўчалари асфалтлаштирилди.
Маҳаллани жиноятдан ҳоли ҳудуд қилиш ва ижтимоий-маънавий муҳитни барқарорлаштириш мақсадида туман ички ишлар бўлими, Маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси билан доимий тарзда маҳаллада, ҳудуддаги таълим муассасаларида профилатик ва маънавий-маърифий суҳбатлар ўтказилиб келинмоқда.
Хулоса қилиб айтганда, Кўмирчи маҳалласида ҳали амалга оширилиши лозим бўлган ибратли ишлар жуда кўп. Бекзод Мадалиев ва маҳалла фаолларига халқ фаровонлиги йўлида амалга ошираётган ишларига ривож ва омадлар тилаб қоламиз.