Shrift o'lchami Rang Rasm

Ижтимоий тармоқлар

<< Dekabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 14 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

ЖАРАЁН: “Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида”ги Қонун муҳокамада

×

 2022-08-19 16:45:06    183

PDF yuklash
Chop etish


Олтиариқ тумани ҳокимлиги, давлат бошқаруви идоралари ҳамда муассасалари раҳбар ва ходимлари иштирокида Ўзбекистон Республикасининг “Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида”ги Қонунини ўрганиш юзасидан ўқув-семинари ўтказилди.

 Семинарда вилоят Давлат хизматларини ривожлантириш агентлиги масъул ходими Хуршид Икромов, Фарғона Давлат университети масъул ходими Ҳабибулло Назаровлар иштирок этиб, мазкур Қонун қабул қилинишига омил бўлган жиҳатлар, Қонунни ишлаб чиқиш жараёнида фойдаланилган халқаро тажрибалар ҳамда бундан кутилган натижалар ҳақида гапирдилар. 

Мутахассислар томонидан “Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида”ги Қонуннинг талаб ва имтиёзлари жумладан, давлат хизматчиларини ишга қабул қилишдаги ташқи ва ички танлов, ходимнинг малакасини ошириш, фаолиятини баҳолаш, ротация қилиш, унга қўйилган чекловлар, меҳнатга ҳақ тўлаш, имтиёз, унвон ва даражалар тўғрисида батафсил маълумотлар берилди.

Бундан ташқари, мазкур қонуннинг ижтимоий-сиёсий жиҳатлари, ҳар бир сиёсий қарашларнинг манфаатлари назарда тутилганлиги ҳамда хизматчиларнинг инсон сифатидаги ҳуқуқлари эътироф этилганлиги алоҳида таъкидлаб ўтилди.

Семинар иштирокчиларининг савол ва таклифлари юзасидан мутахассислар ўз-фикр мулоҳазаларини билдиришди.