Shrift o'lchami Rang Rasm

Ижтимоий тармоқлар

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 2 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Ёшлар - давлатимиз эътиборида

×

 2022-08-19 16:43:54    137

PDF yuklash
Chop etish


Олтиариқ туман ҳокимлиги фаоллар залида Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими томонидан Президентимизнинг 2022 йил 19 январдаги “Маҳаллаларда ёшлар билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-92-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида тумандаги 72 та маҳаллалардан контракт тўловларини тўлаб берилишини сўраб ариза билан мурожаат қилган “Ёшлар дафтари”да турувчи 91 нафар Олий таьлим муассасаларида таҳсил олаётган ёшларга 2 миллион сўмликдан сертификатлар топширилди.

Сертификат топшириш маросимида Олтиариқ тумани хокими Ш.Турдалиев, туман хокими ўринбосари А.Исломов, Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими бошлиғи А.Келдибоев, Республика Маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси раҳбари А.Хонкелдиевлар иштирок этишди.

    Юртбошимизнинг ёшларга кўрсатган ғамхўрлик ва эътиборидан мамнун ёшлар бу каби қўллаб-қувватлаш уларга куч ва ғайрат бағишлаши, олий мақсадлари йўлида дадил қадам босишга ундашини таъкидлаб ўтишди.