Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Ҳоким ёрдамчиси - фуқарога кўмакчи
2022-08-18 15:50:32 194
Эркинжон Орипов - Олтиариқ туманидаги Беглар маҳалласида ҳоким ёрдамчиси сифатида фаолият кўрсатиб келмоқда. Унинг ташаббуслари ва ёрдами билан маҳаллада жуда кўп ибратли ишлар амалга оширилиб келинмоқда. Ҳоким ёрдамчисининг саъй-ҳаракатлари билан оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастури доирасида маҳалладаги 48 та оилаларга 934,25 млн.сўм имтиёзли кредит маблағлари ажратилди.
Мисол учун, якка тартибдаги тадбиркор Гулсора Масаидовага автомобилларга хизмат курсатиш фаолияти билан шуғулланиши учун 33 млн.сўм кредит маблағи ажратилиб, натижада 5 та иш ўринлари яратилди.
Уй шароитида, чорвачилик ва парандачилик фаолияти билан шуғулланиш учун ишсиз фуқароларга 160 миллион сўм имтиёзли кредит маблағлари ажратиш натижасида 12 та ишсиз фуқаролар бандлиги таъминланишига эришилди.
Беглар маҳалласида Орипов Эркин кўмагида 2 та ишсиз фуқаро - Бойболаева Минура ва Охунжонова Дилафрўзларга иссиқхона қуриш учун жами 16000000 субсидия олиб берилди.
Шунингдек, маҳалладаги ишсиз фуқароларга, хозирги кунда ташкил этилган Узумчилик кооперацияси буйича лидер тадбиркор “Oltiariq Agrotex xizmat’’ МЧЖ ишлаб чикариш кооперативига Катпут массивидаги “Янги Ўзбекистон Узумчилик боғи”дан 688 миллион сўм имтиёзли кредит маблағлари ва 24 нафар фукароларга ер ажратиб кооператцияга аъзо қилиниб бугунги кунда фуқаролар ўз ишларини бошлашган.
Бундан ташқари, Касб-ҳунар ва тадбиркорлик фаолиятига ўқитиш учун ташкил этилган ўқув марказида 38 нафар фуқаролар бугунги кунда танлаган соҳаси бўйича ўқитилмоқда. Ўқишни битирган 2 нафар фуқароларнинг бандлиги таъминланди.
Ҳудуддаги лидер тадбиркор Тоштемиров Баходир томонидан 2,5 млрд. сўмлик лойиҳа асосида маросимлар ва тўй-томошалар ўтказишга мўлжалланган “ЛОЛА” ХК ишга туширилиб, натижада 8 нафар ишлаш истагини билдирган аёллар доимий ишга қабул қилинди.
Махалладаги 2 та Электр ТП ва ёғоч устунлар яроқсиз холга келиб қолганлиги ва оилавий тадбиркорликка тўсқинлик килаётганлиги учун ушбу ТП лар Ҳоким ёрдамчиси аралашуви билан қайта таъмирланишига эришилди.
Маҳаллани жиноятдан холи ҳудуд қилиш мақсадида доимий тарзда профилатик сухбатлар ўтказилиб келинмоқда. 2021 йил 7 ой давомида 5 та жиноят содир этилган бўлса, 2022 йил 7 ой давомида жиноят содир этилмади.
Ҳоким ёрдамчисининг маҳалла фаоллари билан ҳамкорликда қиладиган ишлари ҳали кўп. ПК-5113-сонли қарорга асосан, маҳаллада хизмат кўрсатиш сохаларини ривожлантириш учун “Бегзод Мирзаматов” МЧЖ томонидан дорихона, гузаллик салони, тикувчилик цехи, савдо дукони ҳамда ўқув маркази ташкил этилиб, кушимча янги 15 нафар иш ўринлари яратилиши режалаштирилмоқда.
Тадбиркор Шавкат Маликов томонидан 200 тонналик музлатгич ва бетон ишлаб чиқариш цехи қуриб битказилиши ҳам режалаштирилган. Ушбу амалга ошириладиган ишлар натижасида 8 нафар фуқарони доимий бандлиги таъминланади.