Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
ОСОЙИШТАЛИК ФАРОВОНЛИК ГАРОВИ
2022-08-17 18:26:09 144
Олтиариқ тумани қўшни Қирғизистон республикаси билан чегара ҳудудида жойлашган маҳаллаларни ҳам ўз ичига олган. Туман ҳокимининг Чегара масалалри бўйича ёрдамчиси М. Файзиевнинг доимий йўл ҳаритасига Давлат хавфсизлик ҳизмати, Ички ишлар, маҳалла ва нуронийларни қўллаб- қувватлаш бўлими, Маънавият ва маърифат маркази, чегара қўшинлари таркибидаги харбий қисм билан ҳамкорликда алоҳида чора-тадбирларни режалаштирилган.
Аҳоли ўртасида кенг қамровли тарғибот ишлари ҳамкорликда юқори ташкилотчилик билан олиб борилмоқда. Айниқса, ёшлар иштирокида турли маънавий-маърифий, маданий ва спорт тадбирлари, учрашув ва мулоқотлар ўтказилиши анъанага айланган.
Зилол, Шалола, Толкўча, Катпут МФЙларида ёшлар етаечилари Ж. Сулаймонов, А.Рахмонов, Ф.Абдулаҳатов, А.Ўринбоевлар, ИИБ прфилактика инспекторлари У. Эшбоев, С. Ахматқулов, А. Азимов, Ж Ибрагимовлар кўча ва хонадонларда кексалар, уй бекалари, уюшмаган ёшлар ва вояга етмаганлар билан тизимли равишда мулоқот ўтказиб турадилар. Кўнгилочар тадбир ва концертлар уюштирилмоқда.
Бундан ташқари ҳудуддаги маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари ва даҳлдор ташкилот ва муассасалар билан фуқароларнинг турли муаммолари ижобий ҳал этиб борилмоқда. Аҳоли турмуш фаровонлигини ошириш мақсадида туман ҳокимлиги, сектор раҳбарлари томонидан ободонлаштириш ва бунёдкорлик ишлари амалга ошириляпти. Коммунал ва ижтимоий соҳалардаги масала ва муаммолар бартараф этилмоқда.
Чегарада жойлашган аҳоли пунктларида тинчлик ва осойишталикнинг барқарорлиги айниқса, мамлакатимизнинг мустаҳкамлиги ва тараққиётида муҳим аҳамият касб этади.