Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
МУАММОЛАР ЕЧИМ ТОПМОҚДА
2022-08-16 19:38:20 182
Олтиариқ тумани ҳокими 1-сектор раҳбари Ш. Турдалиев навбатдаги сайёр қабулни сектор ҳудудидаги Хамид Олимжон маҳалла фуқаролар йиғинида ўтказди. Очиқ ва шаффофлик билан ўтказилган қабулда 48 нафар фуқаролар ўз мурожаатлари билан иштирок этишди. Фуқаролар кўпроқ субсидия асосидаги имтиёзли уй-жойлар билан таъминлаш, ишга жойлаштириш, саломатликни тиклаш билан боғлиқ масалалар, шахсий, оилавий муаммолар хусусида хуқуқий ёрдам сўраб мурожаат қилдилар.
Сектор раҳбари томонидан айрим фуқароларга хуқуқий маслаҳатлар берилди. Уй-жой, иш билан таъминлаш масалаларидаги мурожаатлар бўйича ҳоким ўринбосарлари, хотин-қизлар ва оила бўлими ҳамда туман меҳнат ва бандликка кўмаклашиш маркази раҳбарларига зарур тавсиялар берилди.
Бундан ташқари Х. Олимжон маҳалласи ҳудудига яқин жойларга уй-жой қуриб, кўчиб ўтган фуқаролар бир неча йиллардан буён таълуқлилиги бўйича ҳали ҳам Бўстон, Чинортаги, Кўмирчи МФЙлар хисобида туришлари бу эса узоқлиги сабаб қийинчиликлар туғдираётгани ҳақида мурожаат қилдилар. Туман ҳокими мазкур хонадонларни Х. Олимжон МФЙ тасарруфига ўтказиш ва ахолига қулайлик яратиш учун зарур меъёрий хужжатларни тайёрлаш ва халқ депутатлари Олтиариқ туман кенгашининг навбатдаги сессиясига тақдим этиш бўйича кўрсатма берди.