Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
ЖАРАЁН: ЙЎЛЛАРИМИЗ РАВОН
2022-08-16 07:47:21 198
Олтиариқ туманида Ўзбекистон Республикаси Давлат Мустақиллигининг 31 йиллиги байрамига тайёргарлик кўриш ишлари барча соҳаларда уюшқоқлик билан амалга оширилмоқда.
Жумладан, туман ҳудудидан ўтган автомобил йўлларини жорий таъмирлаш ҳамда йўл ёқаларида ободонлаштириш ишларини амалга ошириш борасида туман Йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси жамоаси томонидан қатор чора-тадбирлар белгиланган.
Унга асосан, 4 Р – 147 “Марғилон-Риштон-Ўқчи-Каримдевона” автомобил йўли, 4 Р – 148 “Уч уй-Олтиариқ-Водил” автомобил йўли, 4 Р – 148 б “Олтиариқ темир йўл бекатига бориш” йўналишида 23 километр йўл ўқ чизиқлари чизилди ҳамда йўналишлардаги йўл қопламаларининг чўккан, сурилган, ўйилган қисмлари Фреза ёрдамида кесиб олиниб, асфальт-бетон қопламаси билан қайта таъмирланди. Таъмирлаш ишлари учун корхона ҳисобидан 70 миллион сўмдан зиёд маблағ сарф этилди.
Бундан ташқари, автомобил йўлларида жойлашган ҳаракатни тартибга солувчи йўл белгилари ҳамда кўрсаткичлар, туманнинг чегара ҳудудларидаги махсус кўрсаткичлар сифат ва сақланиши бўйича ҳатловдан ўтказилиб, тартибга келтирилмоқда.
Йўлсозлар жамоаси ўзларига бириктирилган ҳудудлар бўйича автомобил йўлларининг қатнов қисмлари, йўл ёқаларида тозалаш ва ободонлаштириш ишларини сифатли бажармоқдалар. Дарахт ва кўкаламзор ҳудудларга ишлов берилмоқда.
Корхона муҳандис-техник ходимлари, ишчилар байрам арафасида ва мунтазам йўлларимиз равонлиги, ҳаракатланишнинг ҳавфсизлигини таъминлаш борасида ҳар доимгидан самарали меҳнат қилмоқдалар.