Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
РАСМИЙ МУНОСАБАТ Ичимлик сувидан муаммо бўлмайди
2022-08-13 21:16:02 196
Ижтимоий тармоқда “Олтиариқ тумани "Шарқ" МФЙ Водил кўчасида 55 та ҳонадонда яшовчи 325 нафар аҳоли, 4 та дам олиш маскани, 150 ўринли болалар оромгоҳи айрим шахсларнинг ўзбошимчалиги билан тоза ичимлик суви таъминотидан узиб қўйилган” мазмундаги тарқалган шикоят юзасидан Олтиариқ туман ҳокимлиги ҳамда мутасаддилардан иборат ишчи гуруҳ томонидан мурожаат жойига бориб, ўрганилди.
Маълумки, юқоридаги манзилда яшовчи аҳоли ва 4 та дам олиш масканлари билан Фарғона Сув таъминот МЧЖ Олтиариқ бўлими ўртасида истеъмолчи сифатида шартнома тузилмаган ҳамда сув таъминоти масаласида мурожаат этилмаган. Аҳоли ва 4 та дам олиш масканлари бошқа сув манбаларидан фойдаланиб келган. 150 ўринли “Юлдуз” болалар оромгоҳи ўз худудида жойлашган ичимлик суви қудуғидан фойдаланади.
Бироқ, 2021 йилда аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлашни янада яхшилаш мақсадида туман ҳокимлиги ташаббуси билан 170 метр масофага қувур тортилиб, Водил кўчасидаги туман ҳокимлигининг давлат заҳирасида турган ер майдонида жойлаш ўзиоқар сув қудуғига уланган. Шу кўчадаги хонадонлар соат 06:00 дан 18:00гача ичимлик суви билан таъминланган.
Бунга қадар, узоқ йиллар давомида ушбу сув қудуғи тармоққа уланмаган ва ариққа оқиб турган. Кейинчалик мазкур худудга ёндош жойлашган “Деҳқон Махмуд” боғдорчилик фермер хўжалиги эгаси томонидан сув қудуғи темир қувурга уланиб, суғориш ва ичимлик суви сифатида фойдаланиб келинган. Қудуқ атрофи девор тўсиқ билан муҳофазаланган.
Аҳоли вакиллари ва боғдорчилик фермер хўжалиги бошқарувчиси Муҳаммадали Деҳқонов ўртасида юзага келган ўзаро зиддият сабабли юқоридаги муаммо келиб чиққан. Бу ҳақда анча фурсат олдин хабардор бўлган маҳалла фуқаролар йиғини ҳамда туман ҳокимлиги масалага ечим топиш чорасини кўрган. Яъни 2022 йил 16 июлда Шарқ МФЙ Водил кўчасида жойлашган тик сув қудуғи тармоғи ҳамда у жойлашган 0,03 га ер майдонини Фарғона Сув таъминот МЧЖ Олтиариқ туман бўлими ҳисобига ўтказиш учун руҳсат сўраб мурожаат қилинган. Ҳозирги кунда вилоят ҳокимининг кўрсатмаси билан Кадастр Агантлиги Фарғона вилоят бошқармаси мутаҳассислари томонидан белгиланган тартибда лойиҳа ишлари бажарилмоқда.
Видеомурожаат муаллифлари важида келтирилган собиқ Сенатор (Қ.Тўйчиев) ҳамда Навбаҳор МФЙда жойлашган Катта масжид имом-хатиби (У.Деҳқонов)лар томонидан ҳеч қандай зўравонлик қилинмаганлиги ва бундан кейин ҳам ундай бўлмаслиги ҳар иккала томон вакиллари билан ўтказилган мулоқотда маълум қилинди.