Shrift o'lchami Rang Rasm

Ижтимоий тармоқлар

<< Dekabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 5 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

РАСМИЙ МУНОСАБАТ Олтиариқ спорти: эътибор ва натижалар

×

 2022-08-13 21:14:45    200

PDF yuklash
Chop etish


Олтиариқ туманидаги “Дўстлик” футбол клуби 2019 йилда олтиариқлик хусусий тадбиркор А. Ғаниев томонидан ташкил этилган. Жамоа мураббиси этиб, собиқ футболчи У. Боқиев тайинланган. Жамоада 23 нафар футболчи, бир нафар мураббий ва яна бир нафар ёрдамчи мураббий, жами 25 нафар жамоа аъзолари мавжуд. Уларнинг 30 фоизи олтиариқлик, ҳамда 70 фоизи вилоятимизнинг бошқа ҳудудларидан ўзаро келишув асосида ёлланган спортчилардан иборат. Жамоага таъсисчи томонидан мунтазам ойлик маош тайинланган. Бундан ташқари ҳар бир мусобақадаги ютуқлари учун пул маблағлари билан мукофотланадилар. Жамоанинг спорт формалари билан таъминлаш ҳам таъсисчи – тадбиркор зиммасида.

Олтиариқ туман ҳокимлиги 2021 йилда вилоят 2-лига ўйинларида иштирок этиши учун “Дўстлик” ва “Ҳамза-Нефтчи” футбол жамоаларига 10 миллион сўм бадал пулини ҳомийлик тариқасида ўтказиб берган. Шу йили ҳар иккала жамоа вилоят 2-лига биринчилиги мусобақасида (“Дўстлик”1-ўрин, “Хамза-Нефтчи” 2-ўрин) ғолиб ва совриндор бўлганликлари учун молиявий қўллаб-қувватлаш мақсадида, “Дўстлик” жамоасига 50 миллион сўм, “Хамза-Нефтчи” жамоасига 30 миллон сўм, жами 80 миллион сўм миқдорида нақд пул билан мукофотланган.

Дўстлик клубига 2022 йилда 1-лига мусобақаларида иштирок этиши учун яна 54 миллион сўм миқдорида ҳокимлик ташаббуси билан молиявий ёрдам берилди.

Туманда спортни ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш борасида тизимли ишлар амалга оширилмоқда. Жумладан вилоят ҳокимининг 2022 йил 14-июль “Вилоятда жамоавий спорт турларини янада ривожлантириш,иқтидорли спортчиларни саралаш ва уларнинг захирасини тизимли шакллантиришни ташкил этиш тўғрисида”ги 293-11-0-Q/22-сонли қарорига асосан Болалар ва ўсмирлар спорт мактаби қошида 2008-2009 йилда туғилган болалар учун “БЎСМ футбол клуби” ташкил этилди. Ушбу клуб вилоят биринчилиги мусобақаларида иштирок этиши учун туман ҳокимлиги томонидан тўлиқ молиялаштирилиши назарда тутилган.

Бундан ташқари БЎСМда 12 нафар футбол мураббийлари фаолият юритади. Улар 30 та футбол тўгараклари фаолиятини йўлга қўйган бўлиб, 750 нафардан зиёд болалар мунтазам футбол билан шуғулланиб келади.

БЎСМда спортнинг 25 та тури бўйича 2 мингдан зиёд болалар шуғулланади. Ҳокимлик томонидан спорт мактаби фаолияти мунтазам қўллаб-қувватлаб келинмоқда. Бино ва иншоотларни мукаммал таъмирлаш учун маҳаллий бюджет маблағларидан 137 миллион сўм маблағ ажратилди. Моддий техника базасини ривожлантириш мақсадида 180 миллион сўм, 1 та татами ва 2 та кураш гилами учун 60 миллион сўм маблағ сарф этилди. БЎСМ ходимлари, спорт мураббийлари иш ҳақлари ва коммунал эҳтиёжлари учун 247 миллион сўм бюджет маблағлари йўналтирилган.

Шу ўринда туманда спортга бўлган эътиборнинг бир мисоли сифатида Ёшлар ишлари Агентлигининг мазкур ҳисоботини келтириш ҳам мақсадга мувофиқ бўлади:

“Туманда жами 3 минг нафардан зиёд ёшлар иштирокида “Беш ташаббус олимпиадаси” мусобақалари юқори савияда ўтказилди.

Жумладан:

Спорт мусобақаларидан;

Хоким кубоги футбол мусобақасига -13 млн,

Мудофаа вазири кубоги учун – 7 млн 560 минг,

Давлат хавфсизлик хизмати раиси кубоги учун футбол ва миний футбол мусобақаси учун-36 млн 265 минг,

Стол теннси мусобақаси учун-2 млн 700 минг,

Шахмат,шашка ва имконияти чекланган ёшлар иштирокида шахмат мучсобақаси учун -4 млн 735 минг,

Енгил атлетика мусобақаси учун-1 млн 935 минг,

Стритворкаут мусобақаси учун-1 млн 80 минг,

Стритбол мусобақаси учун-4 млн 680 минг,

Воллейбол мусобақаси учун-10 млн 380 минг,

Шунингдек 11-15 ёш тоифасидаги ёшлар учун Спортнинг Қуноқ стартлар ва миний футбол стол теннс мусобақалари учун-3 милн 390 минг, сўм маблағ сарф қилинган.”