Shrift o'lchami Rang Rasm

Ижтимоий тармоқлар

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 3 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Мустақиллик шукронаси

×

 2022-08-12 17:15:10    136

PDF yuklash
Chop etish


Олтиариқ туманида Ўзбекистон Республикаси Давлат Мустақиллигининг 31 йиллигини муносиб кутиб олиш ҳамда "Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили" давлат Дастуридаги чора-тадбирлар ижросини таъминлаш ва аҳоли ўртасида шукроналик хиссини ошириш, маънавий -маърифий соҳа тарғиботини янада кучайтириш мақсадида туман ҳокимлиги, Маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси, Маданият бўлими, Ички ишлар бўлими ва Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлимлари иштирокида ҳамкорлик режаси ишлаб чиқилган. Август ойи давомида туман маркази ҳамда худудларда "Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз" шиори остида маданий, маърифий тадбирлар ўтказилади. 

     Бу галги "Мустақиллик шукронаси" концерт дастурига Фарғона шаҳридан "Зиё" эстрада гуруҳи таклиф этилди.

Тадбирда меҳр-саховат, одамийлик, ота-она ва юрт меҳри мавзуларида қўшиқлар янгради. Ижодкорлар томонидан Ватан ва фаровонликни тараннум этувчи шеърлар ўқилди. Байрам тадбирларида 500 нафардан зиёд аҳоли иштирок этди. 

Бундай концерт дастурлари туманнинг барча худудларида давом этмоқда.