Shrift o'lchami Rang Rasm

Ижтимоий тармоқлар

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 7 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Обод юрт-фаровон юрт

×

 2022-08-11 16:28:30    239

PDF yuklash
Chop etish


       Олтиариқ туманида ҳам Ватанимиз мустақиллигининг 31 йиллиги байрамига тайёргарлик кўриш ишлари қизғин тус олган. Кўча ва гузарлар, аҳоли хонадонлари, зиёратгоҳ ва қабристонлар ҳамда барча инфратузилма объектларида ободончилик тадбирлари амалга оширилмоқда. Мавжуд 72 та маҳаллаларда ҳашарлар уюштирилиб, шу кунгача 432 та кўчалар тозаланди. 2600 дан ортиқ хонадонларда деворлар оқланди, 1218 та хонадонлар таъмирланди, 235 километр ариқ ва зовурлар, ирригация тармоқлари тозаланди, 38 та қабристон ва зиёратгоҳларда ободонлаштириш ишлари бажарилди, 16900 дона дарахтларга ишлов берилди.

       Ҳудудлардаги Маҳалла фуқоролари йиғинлари томонидан уюштирилган ҳашарларда 22000 нафарга яқин аҳоли вакиллари иштирок этдилар.

       Шу жумладан 359 та ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларнинг хонадонларида ҳам жамоатчилик кўмаги билан таъмирлаш ва ободонлаштириш ишлари амалга оширилди.