Shrift o'lchami Rang Rasm

Ижтимоий тармоқлар

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 31 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

ОЗОДАЛИКДА БАРАКА БЎЛАДИ

×

 2022-09-21 17:41:53    240

PDF yuklash
Chop etish


Бугунги Олтиариқ ўн йил аввалгисидан анча фарқ қилади. Аҳолиси кўпайган, кўчалар янада гавжумлашган. Айниқса, бозорлар, савдо ва маиший ҳизмат кўрсатиш мажмуалари, турли дўконлар сони кескин ортган. Уларда ҳизмат кўрсатувчи ҳамда ҳизматлардан фойдаланувчилар ҳам бехисоб.

Биргина бозор ва савдо мажмуаларининг ўзида ҳар соатда сотувчи ёки харидорлардан кўплаб кераксиз буюм ҳамда чиқиндилар хосил бўлмоқда. Натижада аҳоли гавжум худудларда ўз-ўзидан дилни хира қилувчи холат ва ахлатлар уюмига дуч келинмоқда. Саломатлик посбонлари ва тозаликни таъминлаш учун масъул бўлган юртдошларимизни эса ташвиши ортади.

Куни-кеча ижтимоий тармоқларда Олтиариқ деҳқон бозори ва ён атрофидаги санитария талабларига зид холатлар танқид остига олинганди. Туман ҳокимлиги томонидан мутасаддилар жалб этилиб, масала юзасидан холат кўриб чиқилди. Аниқланган муаммоларни бартараф этиш мақсадида тааллуқли ташкилот-муассасаларга кўрсатмалар берилди. "VODIY МAXSUS SANITAR TRANS” МЧЖ томонидан ахлат ва чиқиндилар олиб кетилди. Бозор ва атроф худудлар тартибга келтирилиб, касаллик чиқарувчи вирусларга қарши зарарсизлантирилди. Ҳоким ўринбосари К. Тожиев бошчилигидаги мутахассислар ҳамда бозор маъмурияти томонидан сотувчилар ўртасида тозалик ва ободончиликни таъминлаш юзасидан тушунтириш олиб борилди.

Деҳқон бозори фаррошлари ва назоратчиларининг масъулияти оширилди.

Шу ўринда, бозор ва савдо мажмуаларида ҳизмат қилаётган тадбиркорлар, сотувчиларнинг ҳам озодаликни таъминлашда хиссалари катта эканлигини таъкидлашимиз жоиз. Покиза ва саранжом-саришта жойда барака бўлади. Тозалик саломатлик гарови эканлигини ҳам унутмаслигимиз керак.