Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Сайёр қабулда муаммолар ечим топмоқда
2022-04-28 15:57:22 251
Олтиариқ тумани ҳокими Ш.Турдалиев Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олтиариқ туманидаги Халқ қабулхонасида навбатдаги қабулини ўтказди. Таъкидландики, Президентимиз Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан халқни эшитиш, аҳолининг талаб ва истакларини рўёбга чиқариш давлат сиёсатининг устувор йўналишига айланди. Пировардида аҳолини йиллар давомида қийнаб келаётган муаммолар ўз ечимини топмоқда. Одамларнинг хоҳиш-истаклари рўёбга чиқмоқда. Сайёр қабулда Олтиариқ тумани ҳокими қабулига кириш истагида бўлган 52 нафар фуқаро иштирок этди. Уларнинг мурожаатлари, масалаларини кўриб чиқиш ва ҳал этиш учун Халқ қабулхонаси мудири, тумандаги сектор раҳбарлари, ташкилот-муассасаларнинг масъул ходимлари жалб этилди. Қабулда фуқаролар томонидан уй-жой, кредит, моддий ёрдам, бандлик, тиббий ёрдам ва бошқа масалалар бўйича йўлланган мурожаатлар йўналиши бўйича назоратга олиниб, уларнинг аксарият жойида ижобий ҳал этилди. 3 нафар фуқаро туман ҳокимига мазкур сайёр қабулда иш сўраб мурожаат қилгани ва муаммоси мутасаддилар томонидан шу ерда ечим топиб ишли бўлгани учун миннатдорчилик билдирди. Мурожаатларнинг бир қисми қабул давомида ҳал этилган бўлса, ўнлаб мурожаатчига ҳуқуқий тушунтиришлар берилди. Муддат талаб этадиган мурожаатларни ижобий ҳал қилиш мақсадида туман ҳокими томонидан ташкилот ва корхоналарнинг мутасадди раҳбарларига топшириқ ва кўрсатмалар берилди. Олтиариқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.