Shrift o'lchami Rang Rasm

Ижтимоий тармоқлар

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 87 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

“Менинг маҳаллам – менинг судьям”

×

 2022-03-31 16:23:52    380

PDF yuklash
Chop etish


Жиноят ишлари бўйича Олтиариқ туман суди раиси Б.Эргашев ва туман судининг судьяси А.Улмасов ҳамда вилоят суди судьялари томонидан Олтиариқ тумани 3-сектор биносида “Менинг маҳаллам – менинг судьям” шиори остида янги қабул қилинган Ўзбекистон Республикасининг қонунларини, чақалоқ савдосига қарши кураш, одам савдосининг олдини олиш, каррупцияга қарши кураш мавзуларида фуқаролар ва ёшларни хуқуқий саводхонлигини ошириш бўйича давра сухбати ўтказилди. Унда Б.Эргашев сўзга чиқиб, суд тизимидаги ўзгаришлар ҳақида йиғилганларга маълумот бериб, “Менинг маҳаллам – менинг судья” ва “Оиладаги зўравонликларнинг олдини олиш ва оиладаги зўравонликлардан жабрланганларга амалий ёрдам кўрсатиш” шиорлари остида жойларда сайёр учрашувлар ўтказишдан мақсад ва белгиланган вазифаларга тўхталиб, ушбу масалаларга жиддий ёндашиш лозимлигини, ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятимизни юксалтирмас эканмиз ҳуқуқларимизни ҳимоя қила олмаслигимизни, улардан фойдалана олмаслигимизни таъкидлаб ўтди. Шунингдек, иштирокчилар 2022 йил 15 февралдаги Ўзбекистон Республикасининг “Жиноят ишлари бўйича суд қарорларини қайта кўриш институти такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг ЎРҚ-749, ЎРҚ-753-сонли “Ўзбекистон Республикаси маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг айрим моддаларига ўзгартишлар киритиш ҳақида”ги, 2022 йил 15 февраль кунги ЎРҚ -754-сонли Ўзбекистон Республикасининг Қонуни ҳамда ушбу қонун билан киритилган ўзгартиришлар билан таништирилди. Коррупция, энг аввало, уюшган жиноий тузилмаларга мададкор бўлиш ёки тўғридан-тўғри ёрдам бериш учун давлат хизматичисининг имкониятларидан фойдаланиш, шахснинг ўз мансаб ёки хизмат мавқеидан шахсий манфаатларини ёхуд ўзга шахсларнинг манфаатларини кўзлаб моддий ёки номоддий наф олиш мақсадида қонунга хилоф равишда фойдаланиши, шунингдек бундай нафни қонунга хилоф равишда тақдим этишидир. Коррупция сиёсат ва давлат бошқаруви соҳасидаги ижтимоий хавфли ҳодиса, давлат функцияларини бажариш ваколатига эга бўлган шахсларнинг ноқонуний тарзда моддий ва бошқа бойликлар, имкониятларни олишда ўз мақоми ва у билан боғлиқ имкониятлардан фойдаланиши, шунингдек бу бойлик ва имтиёзларни жисмоний ёки юридик шахслар қонунга хилоф равишда эгаллашига имкон бериши ҳисобланади. Шунингдек, Жиноят ишлари бўйича Олтиариқ туман суди томонидан маҳкумларга нисбатан халқимизга хос инсонпарварлик тамойиллари амалда қўлланилиб, жазони ўташ тартиб-қоида талабларини бажарган ва меҳнатга ҳалол муносабатда бўлган 19 нафар ахлоқ тузатиш ишлари ва озодликни чеклаш жазосини ўтаётган маҳкумлар ЖКнинг 73-моддасига асосан муддатидан илгари шартли озод қилингани айтиб ўтилди.