Shrift o'lchami Rang Rasm

Ижтимоий тармоқлар

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 52 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Аҳолининг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш бўйича давра суҳбати ўтказилди

×

 2022-03-30 19:46:56    229

PDF yuklash
Chop etish


Жиноят ишлари бўйича Олтиариқ туман суди томонидан туман фаоллари ҳамда тиббиёт ходимлари иштирокида чақалоқ савдосига қарши кураш, одам савдосининг олдини олиш, янги қабул қилинган Ўзбекистон Республикасининг қонунлари, каррупцияга қарши кураш мавзуларида ҳуқуқий саводхонликни ошириш бўйича давра суҳбати ўтказилди. Мамлакатимизда бугунги кунда энг ачинарли ҳолатлардан бири чақалоқ савдоси жиноятларида давлат муассасалари ходимлари ўзларининг ғайриқонуний ҳаракатлари билан иштирок этаётганидир. Бунга тиббиёт ходимларининг катта моддий манфаат кўраётгани асосий сабаб бўлмоқда. Хусусан, юртимизда чақалоқ савдоси жиноятларининг аксарияти бевосита чақалоқнинг онаси томонидан содир этилаётгани, жиноятларнинг 12,2 фоизи эса чақалоқнинг туғилишида иштирок этган тиббий ходимлари воситачилигида амалга оширилгани аниқланган. Бундан кўриниб турибдики, чақалоқ савдоси ва умуман одам савдоси жиноятларининг илдизи, жиноят содир этувчи шахсларнинг доиралари жуда кенг бўлиб, уларга қарши курашда комплекс ҳаракатлар, қатъий жазо чоралари ҳамда инсоний фазилатлар талаб этилади. Aмалдаги қонунга кўра, 18 ёшга тўлмаган шахсларни, яъни Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 135-моддаси 3-қисми “а” банди билан чақалоқ савдосига оид жиноят содир қилганларга нисбатан, саккиз йилдан ўн икки йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси белгиланган. Оилада одоб-ахлоқ ва таълим-тарбияга эътибор қон-қонимизга сингиб кетган бурчларимиздан. Эндиликда барча бирдек ҳаракат қилиб, бу каби иллатларга қарши курашиш ва бу борада тушунтириш ишларин олиб бориш орқалигина чақалоқ савдосидек иллатга қарши курашиш мумкинлиги давра суҳбатида алоҳида таъкидланди. Шунингдек, давра суҳбатида иштирокчиларга Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексидан ўрин олган моддаларнинг моҳияти тушунтирилди. Иштирокчиларга Фарғона вилоят суди томонидан тайёрланган махсус буклетлар тарқатилиб, кенга жамоатчилик бу борада кескин кураш олиб бориши зарурлиги тушунтирилди. А.Улмасов, жиноят ишлари бўйича Олтиариқ туман суди судьяси.