Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Туман ҳокими Шамсиддин Турдалиев ҳамда тумандаги сектор раҳбарлари иштирокида матбуот анжумани ва пресс-тур бўлиб ўтди
2022-03-30 18:49:55 232
Вилоятда фаолият юритаётган оммавий ахборот воситалари вакиллари – журналист, блогерлар иштирокида ўтказилган матбуот анжуманида “Олтиариқ туманида “Ёшлар дафтари”га киритилган ёшлар билан ишлаш борасида амалга оширилаётган ишлар ва 2022 йилдаги режалар тўғрисида”, “Олтиариқ туманидаги деҳқон бозорлари ва савдо комплекслари фаолиятини тартибга солиш, мавжуд камчиликларни бартараф этиш, бозор тушумлари режаси бажарилиши, нарх-наво барқарорлигини таъминлаш бўйича амалга оширилаётган ишлар аҳволи тўғрисида” ҳамда “Олтиариқ туманида “Тараққиёт стратегияси” доирасида амалга оширилаётган ишлар тўғрисида”ги масалалар бўйича қизғин савол-жавоблар бўлди. “Ёшлар дафтари”га 5949 нафар ёшлар киритилган бўлиб, уларнинг 5458 нафари дафтардан чиқарилган. Ҳозирда қолган ёшларни ҳам “Ёшлар дафтари”дан чиқариш чоралари амалга оширилаётгани қайд этилди. Шунингдек, 2022 йилнинг январь ойидан бугунги кунга қадар биргина 1-сектор ҳудудидаги 17 нафар ёшларнинг 49 млн. сўмдан зиёд тўлов контрактлари тўлаб берилгани айтиб ўтилди. Матбуот анжуманида журналист ва блогерлар туман ҳокими ва сектор раҳбарларидан ўзларини қизиқтирган саволларига жавоблар олдилар. Куннинг иккинчи ярмида янги ўзлаштирилаётган 1000 гектарлик токзорларга пресс-тур уюштирилди.