Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Маҳалладошлар бир дастурхонга жам бўлдилар
2022-03-25 18:36:00 244
Юртдошларимизга кўтаринки кайфият бағишлайдиган, уйғониш ва гўзалликни ўзида ифода этувчи Наврўз айёми Узумчи маҳалласида ҳам кўтаринки кайфиятда нишонланди. Маҳалла гузарида ташкил этилган шодиёнада туман ҳокими Шамсиддин Турдалиев иштирок этиб, Наврўз байрами халқларни бирлаштириб, тинчлик, меҳр-оқибат, эзгулик ва меҳнатсеварлик фазилатларини намоён этувчи, бутун дунёда дўстлик ва ҳамжиҳатликка даъват қиладиган халқаро байрамлардан бирига айланганини эътироф этди. Шунингдек, йиғилганларни байрам билан табриклади. Шуни таъкидлаш жоизки, барча гўшаларда бўлгани каби, бу маҳаллада ҳам эътирофга молик ишлар амалга оширилди. Улкан бунёдкорлик ишлари, ободонлаштириш юмушлари, аҳолининг турмуш маданиятини юксалтиришга қаратилган эзгу саъй-ҳаракатлар олиб борилди. Ҳудуд янада ободонлаштирилди, қабристон ва марказий кўчалар тартибга келтирилди. Шодиёнада нуронийлар дуога қўл очиб, Юртимиз янада тараққий этиши, деҳқончиликлар мўл бўлишини Яратгандан сўрадилар.