Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Аёллар саломатлиги прокуратура назоратида
2022-03-25 18:32:11 251
Фарғона вилояти прокуратураси органлари томонидан хотин-қизларни ҳар томонлама ижтимоий қўллаб-қувватлаш, ҳимоя қилиш, шу жумладан, улардаги турли касалликларни эрта босқичда аниқлаш ва даволашни ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Хусусан, Олтиариқ туманидаги ўрганишларда ҳудудда 30 ёшдан ошган аёллар ўртасида онкологик ва бошқа айрим касаллик турлари юқорилиги маълум бўлган. Касалликлар кеч босқичда аниқланганлиги туфайли оғир оқибатлар кузатилган. Шунга кўра, туман прокуратураси ташаббуси билан туман ҳокимлиги ва мутасадди идоралар ҳамкорлигида қўшма фармойиш ишлаб чиқилиб, ишчи гуруҳ тузилди.Тумандаги 30 ёш ва ундан юқори бўлган 37 минг нафарга яқин аёлларда онкологик ва бошқа касалликларни эрта босқичда аниқлаш мақсадида ихтиёрий, бепул тиббий кўрик ўтказилмоқда. Ҳозирги кунга қадар қарийб 15 минг нафарга яқин аёллар тиббий кўрикдан ўтказилиб, аниқланган касалликлар юзасидан 2,3 минг нафарини амбулатория, 154 нафарини эса стационар шароитларда даволаш белгилаб олинди. Шунингдек, саратон, юрак-қон томир ва бошқа касалликлар аниқланган хотин-қизларнинг 20 нафари вилоят шифохоналарида, 134 нафари туман шифохоналарида бепул даволаниши таъминланмоқда. Амбулатория шароитида даволаниш белгилаб олинган аёлларга мутахассислар томонидан даволанишлари бўйича зарур тиббий тавсиялар берилди. Бу борадаги тадбирлар давом этмоқда.