Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Олтиариқ туманида 4 та тажриба асосида аҳоли бандлигини таъминлаш, кичик бизнесга жалб қилиш бўйича туман ҳокимининг биринчи ўринбосари И.Гафуровнинг ХИСОБОТИ
2024-10-10 15:35:39 4334
Ассалому алайкум, ҳам тумандошлар!
Муҳтарам Юртбошимиз томонидан яратиб берилган 4 та тажриба, яъни Сайхунобод, Зарбдор, Уйчи ва Ғиждувон тажрибалари янги иш ўринларини ташкил қилиш, аҳоли даромадини ошириш, томорқадан самарали фойдаланиш, маҳаллаларда драйвер лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва саноатни ривожлантиришда дастури амал бўлиб хизмат қилмоқда.
Жорий йил мобайнида “Сайхунобод тажрибаси” асосида 72 та маҳаллаларда жами 2160 та микролойиҳалар амалга оширишни режалаштирган эдик.
Шундан сентябр ойида 288 та лойиҳаларни амалга ошириш белгиланган бўлиб, амалда 332 та лойиҳалар ишга тушурилди.
“Зарбдор тажрибаси” асосида 14 та маҳаллаларда саноат, савдо, хизмат кўрсатиш ва замонавий агротехнологиялар соҳасида жами 23 та лойиҳалар амалга ошириш режалаштирилган.
Яратиладиган иш ўринлари сони 825 та. Амалда бугунги кун ҳолатига 17 та лойиҳалар ишга тушурилиб, 617 та иш ўринлари яратилди.
Олтиариқ туманида “Ғиждувон тажрибаси” асосида 10 та маҳаллаларда “тепага ўсадиган” (вертикал) саноат бинолари ташкил қилиш, бино ва иншоотларларга эҳтиёжи юқори бўлган тадбиркорлар ишлаб чиқариш қувватларини кўчириш бўйича жами 11 та лойиҳалар амалга ошириш режалаштирилган.
Яратиладиган иш ўринлари сони 1062 та. Топшириққа асосан 11 та лойиҳалар шакллантирилди. Иш ўринлари сони 1062 та. Амалда бугунги кун ҳолатига 8 та лойиҳалар ишга тушурилган. Иш ўринлари сони 827 та.
Аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича “Уйчи тажрибаси” асосида июл-декабр (2-ярим йиллик) ойлари мобайнида банк мижозлари билан 19 та учрашувлар ўтказиш ва бунинг натижасида 2800 та иш ўринлари яратиш белгиланган. Амалда бугунги кун ҳолатига банклар томонидан 8 та учрашувлар ўтказилиб, 1439 та иш ўринлари яратилди.
Жумладан, сентябр ойида 2 та учрашув ташкил этилиб, 456 та иш ўринлари яратилди.