Shrift o'lchami Rang Rasm

Ижтимоий тармоқлар

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 12 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Олтиариқ туман “Нуроний” жамғармаси, Нуронийлар жамоатчилик Кенгашининг туман аҳолисига М У Р О Ж А А Т И

×

 2023-07-26 17:37:25    389

PDF yuklash
Chop etish


 “Ободонлаштириш ойлиги” тадбирларини  туманда юқори савияда ташкил этиш, кенг жамоатчиликни жалб этиб,  хонадон ва кўчаларимизни обод ва кўркам қилиш каби хайрли ишларда фаоллик кўрсатиш бўйича Олтиариқ туман  “Нуроний” жамғармаси, Нуронийлар жамоатчилик Кенгашининг  туман аҳолисига М У Р О Ж А А Т И.Азиз юртдошлар! Нуроний отахон ва онахонлар! Қадрли ёшлар!Президентимиз Ш.Мирзиёев раҳбарлигида мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳотлар юртдошларимизнинг жонажон Ватанимиз келажагига бўлган ишончини янада мустаҳкамламоқда.Юртимиз ободонлиги, кўчаларимиз кўрки, хонадонларимиз файзини ошириш, бу ишларда кенг жамоатчилик иштирокини таъминлаш мақсадида жорий йилнинг 30-июлидан 30-августигача “Ободонлаштириш ойлиги” тадбирлари ташкил этилмоқда. Озодалик ва сарамжон-саришталикни рухан поклик, маънан етуклик, фикран янгиланишга интилиш деб таърифлаш мумкун.Хусусан, сўнги йилларда “Обод қишлоқ”, “Обод маҳалла” дастурларининг хаётимизда кенг тадбиқ этилиши натижасида аҳоли яшаш масканларининг кўриниши буткул ўзгариб, одамларимиз турмуш тарзи, яхшиланиб оилаларда фаровонлик ортиб бормоқда.Эрта сахар туриб, кўча-ховлиларни супуриб-сидириш, ён-атрофга сув сепиш, турли гуллар экиш қайси хонадонга чирой бағишламайди, дейсиз.Бу борада хонадон сохиб ва сохибаларига маслаҳат бериш, ёшларга йўл-йўриқ кўрсатиш, яратувчанлик ғояларига ундаш, биз - маҳалла фаоллари, кўпни кўрган, нуроний оқсоқолларнинг энг муҳим вазифамиздур.Унутмаслигимиз лозимки, ободлик бор жойда қут-барака, доимий ривожланиш ва келажакка ишонч рухи бўлади.Азиз отахон ва онахонлар!Ўз маҳалладошларимизга намунавий хонадон, намунавий кўча қандай бўлиши кераклиги хақида имкон қадар кўпроқ ва кенгроқ маълумот берайлик!Бу йўлда аввало, ўз хонадонларимизни обод қилиш борасида олиб борилаётган амалий ишларимиз, ибратли ташаббусларимиз, чинакам жонкуярлигимиз билан намуна бўлайлик.Хурматли Маҳалла фуқаролар йиғини раислари, ташкилот муассаса раҳбарлари азиз фарзандларимиз!Сизларнинг ҳар бирингиз юртбошимизнинг алоҳида эътирофларига сазовор бўлгансизлар, Олтиариғимизни ижтимоий иқтисодий ривожланишигига ўз хиссангизни қўшиб келмоқдасизлар.Ишонамизки, “Ободонлаштириш ойлиги” давомида Сизлар ўз раҳбарлик салоҳиятларингизни кўрсатиб маҳалла ва кўчаларимизни, ташкилот, муассаса ва корхоналар худудларида ободонлаштириш тадбирларига бош бўласизлар.Чунки қаерда тинчлик-омонлик, сарамжон-саришталик, озодалик бўлса, Аллоҳ шу ерга ўз нурини сочиб, барча ишларнинг баракасини беради.Азиз хамюртлар!Ушбу ойлик мобайнида ва ҳар доим ҳам хайрли ва савобли ишларимизнинг давомийлиги фарзандларимизнинг тарбияси ва маънавий дунёқарашини шаклланишида, халқимиз орасида меҳр-оқибат ва ҳамжиҳатлик туйғулари мустаҳкамланишига пойдевор бўлиб хизмат қилсин!Барчамиз ообдлик ва поклик ишларида фаол бўлайлик! Олтиариқ туман “Нуроний” жамғармаси, Нуронийлар жамоатчилик кенгаши.