Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Инсон қадри улуғ
2023-03-31 08:14:53 222
Инсон қадри улуғ
Ҳар бир халқнинг орзу-умидлари, мақсадларини амалга оширишда, албатта ўша юртнинг тинчлиги, фаровонлиги муҳим ўрин тутади. Фаровонлик ва тинчлик асоси эса - халқчил қонунларимиздир. Олтиариқ туманидаги Тошобод маҳалла фуқаролар йиғини аҳолиси иштирокида ҳудуддаги 38-умумтаълим мактабида Ўзбекистон Республикасининг янги таҳрирдаги Конституцияси тарғиботи юзасидан суҳбат бўлиб ўтди. Мазкур тадбирда Маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси раҳбари , туман тарғибот гуруҳи котиби А. Юрсунов, тарғибот гуруҳи аъзоси Д.Ғойибназарова, Тошобод МФЙ раиси О. Ҳожираҳимов, Ёшлар етакчиси, ҳоким ёрдамчиси, хотин-қизлар фаоли, ички оқсоқоллар ва маҳалла фаоллари иштирок этдилар. Туман таянч пункти тарғибот гуруҳи котиби А.Юрсунов янги таҳрирдаги Конституциямизнинг афзалликлари, халқчиллиги, унда аввало инсон қадрини улуғлаш бош ғоя этиб белгиланганлигини таъкидлаб ўтди. Тадбир иштирокчилари ўзлари учун керакли бўлган маълумот ва билимга эга бўлдилар.