Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Болалар нафақаси ва моддий ёрдамга оид савол-жавоблар.
2023-03-31 07:41:33 253
Болалар нафақаси ва моддий ёрдамга оид савол-жавоблар.
- 1. Болалар нафақаси олиш учун қаерга мурожаат қилинади?
Болалар нафақаси ёки моддий ёрдам тайинлаш учун ариза зарур ҳужжатлар билан бирга бевосита ариза берувчининг доимий ёки вақтинча яшаш манзилидаги фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органига тақдим этилади ва рўйхатга олинади.
2.Болалар нафақаси олиш учун фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органига қандай ҳужжатлар тақдим қилинади?
ариза берувчи ва оила аъзоларининг Ўзбекистон Республикаси паспорти ёки ID-карталари (бунда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи томонидан ушбу ҳужжатларнинг нусхаси олиниб, асли аризачига қайтарилади).
3.Чет эл фуқаролари, фуқаролиги бўлмаган шахслар ҳам болалар нафақаси олиш учун мурожаат этишлари мумкинми?
чет эл фуқаролари, фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг яшаш гувоҳномалари, фуқаролиги бўлмаган шахс гувоҳномалари ёки ID-карталари ҳамда яшаш жойи бўйича рўйхатга олинганлиги тўғрисида қайд варағи (бунда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи томонидан ушбу ҳужжатларнинг нусхаси олиниб, асли аризачига қайтарилади) билан болалар нафақаси тайинлашни сўраб мурожаат қилишлари мумкин.
4.Болалар нафақаси қанча муддатга ҳамда фарзандларн неча ёшга тўлгунга қадар тайинланади?
Болалар нафақаси 12 ой муддатга тайинланади, бироқ оиланинг энг кичик ёхуд ягона боласи тегишлича ўн саккиз ёшга тўлган ойнинг охиригача тўланади.
(Изоҳ: болалар нафақаси тайинланган оилада болалар сони ўзгарган тақдирда (навбатдаги бола туғилганда, 18 ёшгача болалардан бири вафот этганда, бола (болалар) 3 ёшга ва 18 ёшга тўлганда ва шу кабилар), болалар нафақаси миқдори болаларнинг тегишли сонидан келиб чиқиб, кейинги ойдан бошлаб қайта ҳисобланади)
5.Моддий ёрдам кимларга ва қанча муддатга тайинланади?
Моддий ёрдам бола(болалар)сиз ёки барча болалари 18 ёшдан катта бўлган оилаларга ва якка-ёлғиз фуқароларга 6 ой муддатга тайинланади ва тўланади.
6.Ўзим Сурхондарёда туғилганман ва айни вақтда мен пойтахтда яшаб келмоқдаман. Моддий ёрдам олиш учун ўзим туғилган жойимга мурожаат қилишим шартми ёки вақтинча яшаб турган жойим орқали ҳам моддий ёрдам олсам бўладими?
Болалар нафақаси ёки моддий ёрдам тайинлаш учун ариза зарур ҳужжатлар билан бирга бевосита ариза берувчининг доимий ёки вақтинча яшаш манзилидаги фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органига тақдим этилади ва рўйхатга олинади. Айни вақтда Сиз вақтинча яшаб турган жойингизда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи моддий ёрдам тайинлашни сўраб мурожаат қилишингиз мумкин.
7.Номида автомашинаси бор одамга моддий ёрдам тайинланмайдими?
Ишлаб чиқарилганига 7 йил тўлмаган транспорт воситаси бор бўлган тақдирда моддий ёрдам тайинланмайди.
Олтиариқ туман адлия бўлими
бошлиғи А.Юлдашев