Shrift o'lchami Rang Rasm

Ижтимоий тармоқлар

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 13 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

“Техник жиҳатдан тартибга солиш тўғрисида”ги қонунда нималар белгиланган?

 2023-03-31 07:34:25    231

PDF yuklash
Chop etish



 “Техник жиҳатдан тартибга солиш тўғрисида”ги қонун (ЎРҚ–819, 27.02.2023 й.) Президент томонидан имзоланди.

Қонунга кўра, техник жиҳатдан тартибга солиш – маҳсулотнинг хавфсизлигига, уни ишлаб чиқариш жараёнларига ва усулларига доир талабларни белгилаш, қўллаш ҳамда бажариш, шунингдек уларга риоя этилишини мувофиқликни баҳолаш ва давлат назоратини амалга ошириш орқали текширишдир.

Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги махсус ваколатли давлат органи ҳисобланади.

Вазирлар Маҳкамаси мазкур соҳадаги ваколатли давлат бошқаруви органларини белгилайди ва улар фаолиятини мувофиқлаштиради.

Қонунга мувофиқ, техник регламентлар қуйидаги мақсадларда қабул қилинади:

маҳсулот хавфсизлиги талабларини белгилаш орқали фуқароларнинг ҳаётини ёки соғлиғини муҳофаза қилиш;

атроф-муҳитни, ҳайвонот ва ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш;

харидорларни (истеъмолчиларни) чалғитадиган ҳаракатларнинг олдини олиш;

энергия жиҳатдан самарадорликни ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланишни таъминлаш;

савдодаги техник тўсиқларни бартараф этиш;

ички ва ташқи бозорларда маҳсулотнинг рақобатбардошлилигини ошириш.

Техник регламентларда белгиланган мувофиқликни мажбурий равишда тасдиқлаш қуйидаги шаклларда амалга оширилади:

мувофиқликни декларация қилиш,

мажбурий сертификатлаштириш.

Қонунга кўра, давлат назорати органлари ўртасида юқори хавф туғдирадиган маҳсулот ҳақида тезкор равишда ўзаро хабар бериш тизими яратилади ва фаолият кўрсатади.

 

Олтиариқ туман адлия бўлими