Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
РАСМИЙ МУНОСАБАТ
2023-01-30 15:48:01 178
Ижтимоий тармоқда "Олтиариқ туманида савдо қилаётган фуқародан туман ҳокимига мурожаат" сарлавҳали видео ёзув эълон қилинган. Туман ҳокимлиги ҳамда Олтиариқ Деҳқон бозори маъмурияти ушбу холат бўйича масалани ўрганиб чиқди. Ҳақиқатан ҳам бозор худудига кириш йўлларининг четларида қишлоқ хўжалиги ва кундалик эҳтиёж маҳсулотлари билан савдо қилувчи фуқаролар томонидан айрим холатларда аҳолининг эркин харакатланиши учун тўсқинлик қилаётган вақтинчалик, кўчма расталарнинг мавжудлиги аниқланган. Бундай холат Деҳқон бозори ва унга ёндош объектларнинг ёнғин хавсизлиги талабларига зид эканлиги, йўлларда махсус юк ташиш транспортларининг харакатланишига ҳалақит беришлиги ва айнан шу кўчаларда одамларнинг қатнави гавжум эканлигидан келиб чиқиб, бу жойларда савдо расталари ўрнатиш ёки маҳсулотларни жойлаштириш мақсадга мувофиқ эмас. Деҳқон бозори маъмурияти томонидан сотувчилар учун махсус жойлар белгиланганлиги, расталар етишмаган тақдирда йўл четларида юқорида таъкидланган хавсизлик талабларини бузмаган холда савдо қилиш мумкин бўлади.
Олтиариқ туман ҳокимлиги ахборот хизмати.