Shrift o'lchami Rang Rasm

Ижтимоий тармоқлар

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 20 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Қонунда давлат фуқаролик хизматчиларига кафолатлар берилган

×

 2022-12-29 17:13:40    203

PDF yuklash
Chop etish


Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги директорининг биринчи ўринбосари Отабек Хасанов:

➖ Бизга савол билан мурожаат қилишяпти, мен бошқарма бошлиғи лавозимида ишлаб келяпман, бошқа жойга яна танловдан ўтиб ишга жойлашаманми деб. Йўқ. Агар янги жойдаги тенг лавозимга давлат хизматчиси тавсия қилинаётган бўлса, бу ротация шаклида бўлади ва у танловдан ўтмайди. Шунинг учун, биз vacancy.argos.uz порталида вақтинчалик танловларни эълон қилишни 15-20 январга қадар тўхтатдик.

Тегишли ташкилотлар билан штатларни қайта кўриб чиққанимиздан сўнг, қаерда очиқ жой қолган бўлса, кейин танловларни эълон қиламиз. Одамларни икки марта овора қилмаслигимиз керак. Лавозими тенг жойга ва лавозимидан пастга ишга ўтаётганлар учун танлов бўлмайди (https://telegra.ph/Lavozimi-teng-zhojga-va-lavozimidan-pastga-ishga-%D1%9Etayotganlar-uchun-tanlov-b%D1%9Elmajdi-12-26).

Адлия вазирлиги ва Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги 1 ой муддатда қайси вазирликда, қайси лавозимлар мажбурий бўлишини белгилаб беради. Қолганлари бўйича вазирликнинг ўзига ваколат берилмоқда.

Олдин янги вазир келса, кўпчиликни ишдан бўшатвориб, ўзининг жамоасини тузарди. Энди ундай бўлмайди. Қонунда давлат хизматчисига кафолатлар бериб қўйилган.

Ҳозирда ички танлов ва ташқи танлов эълон қиляпмиз. Танловдан ким ўтса, ўша ишга киради. Бу жараёнларнинг адолатли бўлишига эса, Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ва бошқа ташкилотлар жавоб беради. Янги структуранинг бўш қолган жойларига ишга қабул қилиш очиқ танлов асосида бўлади (https://kun.uz/17889810).