Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Мухим хабар
2022-12-29 17:10:59 184
⚡️ “Давлат фуқаролик хизматчилари фаолиятининг самарадорлигини энг муҳим кўрсаткичлар асосида баҳолаш Услубияти” тасдиқланди
▫️Услубият “Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида”ги қонуннинг ижросини таъминлаш мақсадида ишлаб чиқилди. Ушбу Услубият (https://lex.uz/pdfs/6329831) 9 та боб, 37 та банддан иборат бўлиб, унда баҳолаш тизимининг босқичлари, давлат органларида баҳолаш тизимини жорий этиш, ЭМСКнинг мақсадли кўрсаткичларини ишлаб чиқиш, тасдиқлаш ва баҳолаш, амалдаги ЭМСКни ҳисоблаш ва баҳолаш, давлат фуқаролик хизматчиси фаолиятини баҳолаш механизми, баҳолаш интервьюси, шикоят қилиш тартиби ҳамда якуний қоидалар билан боғлиқ муносабатлар тартибга солинмоқда. Услубиятнинг амалиётга жорий этилиши келгусида давлат органлари олдига қўйилган вазифа ва функцияларни сифатли таъминланишига замин яратади.
Шунингдек, аҳоли муаммолари билан манзилли ишлаш ҳамда самарали меҳнат учун адолатли рағбат механизми шаклланишини таъминлайди.
???? Батафсил.
(https://argos.uz/uz/press-center/news/476)???? Услубият матни билан танишиш (https://lex.uz/pdfs/6329831).