Shrift o'lchami Rang Rasm

Ижтимоий тармоқлар

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 32 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Боғча ва мактабларда гимнастика бўйича дастурлар жорий қилинади

×

 2022-12-26 18:43:54    169

PDF yuklash
Chop etish


Жорий йилнинг 23 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-449-сонли “Гимнастика спорт турларини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

Қарор билан гимнастика спорт турларини ривожлантиришнинг асосий йўналишлари белгиланди.

Қарорга кўра, 2023/2024 ўқув йилидан:

боғчаларда “Гимнастикага илк қадам” дастури;

мактабларда бошланғич синф ўқувчиларига мўлжалланган “Болалар учун гимнастика” дастури жорий қилинади.

Нукус, Самарқанд ва Фарғона шаҳарларида замонавий моддий-техника ва ўқув-машқ базасига эга бўлган ҳудудий Гимнастика спорт турларига тайёрлаш марказлари ташкил этилади.

 Мазкур Гимнастика марказлари юридик шахс мақомига эга бўлган ихтисослаштирилган давлат спорт-таълим муассасаси ҳисобланиб, ўз фаолиятини 2024/2025 ўқув йилидан бошлайди.

Гимнастика марказлари ўқувчиларининг умумий контингенти жами 132 нафарни ташкил этиб, улар 1–11-синф ўқувчиларидан иборат бўлади.

Гимнастика марказларининг ўқув дастурини ўзлаштирган ва якуний давлат аттестациясидан ўтган 11-синф битирувчиларига давлат намунасидаги диплом берилади.

Мазкур диплом берилган мутахассислик (тренер, тренер-селекционер) бўйича меҳнат фаолиятини амалга ошириш мумкин бўлади.

Қарорга кўра, 2023/2024 ўқув йилидан Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети ва унинг филиалларида гимнастика бўйича амалдаги ўқишга қабул қилишнинг давлат буюртмаси параметрлари 2 бараварга оширилади.

2023 йил 1 январдан анъанавий тарзда гимнастика спорт турлари бўйича Ўзбекистонда қуйидаги мусобақалар ўтказилади:

гимнастрада спорт тури бўйича хотин-қизлар ўртасида Президент кубоги;

бадиий гимнастика бўйича ёшлар ўртасида “Ёрқин юлдузча” ва катталар ўртасида “Grand Prix Uzbekistan” халқаро турнири;

спорт гимнастикаси бўйича “Духоба йўл” халқаро турнири;

трамполин бўйича “Самодан баланд” халқаро турнири;

халқаро гимнастика кунига бағишлаб ўтказиладиган “Gymnastics Day” бутун Ўзбекистон оммавий форуми;

умумий ўрта таълим мактаблари ўқувчилари ўртасида “Халқ таълими вазири кубоги”;

гимнастика спорт турлари бўйича Халқаро гимнастика федерациясининг тасдиқланган норма ва қоидаларида белгиланган ёш тоифалари бўйича уч босқичли (туман/шаҳар, ҳудудий ва республика) чемпионатлар ва кубоклар.

     Олтиариқ туман

   адлия бўлими бошлиғи  А.Юлдашев