Shrift o'lchami Rang Rasm

Ижтимоий тармоқлар

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 11 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Истеъдодли ёшлар келажак бунёдкори

×

 2022-12-07 10:23:19    179

PDF yuklash
Chop etish


Олтиариқ тумани Маданият марказида 2022 йилнинг 3 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 30 йиллиги ҳамда “10 декабрь – Ўзбекистон Республикаси Давлат Мадҳияси қабул қилинган кун” муносабати билан “Истеъдодли ёшлар келажак бунёдкори” шиори остида ёшлар ўртасида “Рассомчилик”, “Ихтирочилик” ва “Китобхонлик” йўналишлари бўйича танловлар ўтказилди. Танловлар туман ҳокими Ш.Турдалиев ҳамда туман прокурори Р.Тиллаевлар ташаббуси билан ўтказилди.

Ушбу танловни ўтказишда туман Халқ таълими бўлими, туман Ёшлар ишлари агентлиги, Республика Маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси ҳамкорлигида йўналишлар бўйича вазифалар тақсимоти белгиланди.

Эрта тонгдан бошланган тадбирда Халқ таълими бўлимининг сай-ҳаракати билан тумандаги 46 та умумий ўрта таълим муассасаларидан танловларнинг йўналишлари бўйича мактаб босқичида ғолиб деб топилган ўқувчилар иштирок этдилар.

“Олтиариқ менинг нигоҳимда” мавзусидаги рассомчилик танловида ёш ижодкорлар Маданият марказининг фоесида шу кунинг ўзида ўзлари туғилиб ўсган она ватанлари тимсолини оқ қоғозга тушурдилар.

“Ёш китобхон” танловида эса ҳакамлар ҳайъати аъзолари уйга вазифаси сифатида берилган 10 та адабиётлардан иккитадан, яъни “Ўзбек адабиёти”дан 1 та, “Жахон адабиётидан” 1 тадан саволлар беришиб, ўқувчиларнинг зехн ва билимларини синовдан ўтказдилар.

Шу куни туман Маданият маркази ёш ижодкорлар, ихтирочи ўқувчилар, рассом ва китобхон ёшлар билан тўлиб тошди.

Кунинг иккинчи ярмида танлов Низомларига мувофиқ тузилган ҳакамлар ҳайатлари томонидан натижалар умумлаштирилди.

“Истеъдодли ёшлар келажак бунёдкори” танловининг тантанали тақдирлаш маросимида туман ҳокими Ш.Турдалиев, туман прокурори Р.Тиллаевлар ҳамда туман ДСИ бошлиғи И.Султоновлар сўз олиб, Муҳтарам Президентимизнинг ёшлар таълим ва тарбиясига қаратилаётган чексиз этиборлари ҳақида сўзлашиб, бугунги кун ёшлари учун барча шароитлар мавжудлиги ҳақида алоҳида тўхталиб ўтдилар.

Бу танловнинг бошқа танловлардан битта энг яхши ажралиб турадиган томони шунда бўлдики иштирокчиларнинг барчаси эсдалик совғалар, туман ҳокимининг фахрий ёрлиқ ва ташаккурномалари билан тақдирландилар.

Шунингдек, тадбир сўнгида фахрли 1,2,3-ўринларни қўлга киритган ўқувчилар музлаткич, кир ювиш машинаси, телевизор, ноутбук, микор тўлқинли печ каби қимматбаҳо совринлар билан мукофотландилар. Шу куни жорий йилнинг октябрь-ноябрь ойларида ўтказилган 7 ёшдан 70 ёшгача олти мингдан зиёд иштирокчилар қатнашган туман прокурори соврини учун online ўтказилган Китобхон танловининг ғолиблари ҳам музлаткич, кир ювиш машинаси ҳамда телевизорлар билан мукофотландилар. Рассомчилик йўналишида энг яхши деб топилган санъат асарлари шу кунинг ўзида ким очди савдосига қўйилиб, катта маблағлар эвазига ўз эгаларини топди.

Тадбир концерт дастуридан сўнг ўз ниҳоясига етди.