Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Олтиариқ кўмир омборида кўмир тарқатиш жараёнида келиб чиққан тартибсизлик бўйича “Кўмир таъминот” МЧЖ Фарғона вилоят филиалининг расмий МУНОСАБАТИ
2022-12-07 10:12:40 182
“Кўмир таъминот” МЧЖ Фарғона вилоят филиали кўмир омбори Олтиариқ ва Риштон туманлари аҳолисига хизмат кўрсатади. Ушбу худудлар режаси 19 970 тоннани ташкил этади. Бугунги кунгача омбор томонидан Олтиариқ ва Риштон тумани аҳолисига 11 644 тонна кўмир маҳсулотлари етказиб берилган (58% бажарилди).
Бундан ташқари Олтиариқ омборига келган вагонлар хисобидан Сўх тумани ахолисига кўмир маҳсулотлари етказиб берилади.
Омборда кўмир тарқатиш жараёнида келиб чиққан тартибсизлик юзасидан “Кўмир таъминот” МЧЖ Фарғона вилоят филиали ўрганиш олиб борди.
Маълум бўлишича мавсум бошидан буён Олтиариқ тумани ва Риштон тумани хокимлигидан кўмир тарқатиш бўйича вакиллар бириктирилган. Ушбу вакиллар МФЙ раислари билан шакиллантирилган навбат бўйича келган кўмир маҳсулотларини ахолига тарқатилишини назоратга олишган.
28.11.2022 йил куни МФЙ раисларидан ташқари фуқароларни ўзлари кўмир олиш учун омборга келишган ва навбат бўлишига қарамасдан тартибсизлик келиб чиққан. Худди шу куни хокимият вакиллари томонидан фуқароларга шакиллантирилган навбат асосида тарқатилиши ва МФЙ раислари рўйхати билан кўмир тарқатиш тартиби, кўмирга эхтиёжи бор хонадонлар МФЙ раисларига мурожаат қилишлари тушунтирилган.
Хозирда МФЙ раислари ўзлари олиб келган фуқароларни рўйхати асосида кўмир тарқатиш ишлари олиб борилмоқда.