Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
ЭНДИ МИРФОЗИЛ КЎЧАЛАРИ РАВОН БЎЛАДИ
2022-12-07 10:09:32 196
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 13 апрелдаги “Бюджет жараёнида фуқароларнинг фаол иштирокини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ–5072-сонли Қарорига мувофиқ 2022 йилда Олтиариқ туманида ҳам бир қатор ишлар амалга оширилди.
Хусусан тумандаги Мирфозил маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилаётган ташаббускор фуқаролар ўзларининг яшайдиган худудларида ечимини кутаётган масалани "OPEN BYUDJET" порталига лойиҳа сифатида қўйиб, ўзларининг лойиҳаларига овоз йиғдилар. Овоз бериш жараёни якунига кўра ғолибликни қўлга киритишди.
Натижада бугунги кунда пудратчи ташкилот томонидан Мирфозил маҳалласини асфальтлаштириш ишлари бошлаб юборилган. Асфальтлаштириш ишлари якунида Мирфозил маҳалласининг аввал лой ва чанг бўлган кўчаларининг 3 500 метр масофаси тўлиқ асфальтлаштирилишига эришилади.
Айни кунларда маҳалланинг Пахтакор кўчасини асфальтлаштириш ишлари давом эттирилмоқда. Аҳоли муҳтарам Президентимизнинг оқилона олиб бораётган ислоҳотлари натижасидан бениҳоят миннатдорлар.