Shrift o'lchami Rang Rasm

Ижтимоий тармоқлар

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 63 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Олтиариқ тумани ҳокими Ш.Турдалиевнинг 25 октябрь - Ички ишлар ходимлари куни муносабати билан байрам табриги

×

 2022-10-25 17:10:35    178

PDF yuklash
Chop etish


Қадрли Ички ишлар органлари ходимлари, осойишталигимиз посбонлари!

 

Сизларни бугунги касб байрамингиз ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ички Ишлар органлари ташкил этилганлигининг 31 йиллиги байрами муносабати билан туман ҳокимлиги, Халқ депутатлари туман Кенгаши ва фаоллар номидан самимий табриклайман!

Сизга аввало мустаҳкам соғлик  ва масъулиятли ишларингизда муваффақиятлар тилайман.

Мамлакатимизда ижтимоий-маънвий муҳит барқарорлигини таъминлаш, фуқароларимизнинг хуқуқ ва эркинликларини кафолатлаш ҳамда Янги Ўзбекистоннинг тинчлик ва осойишталигини муҳофаза қилишдек шарафли ҳизматингиз доимо қадрланади.

Туманимизда ҳам Ички ишлар ходимлари ва кенг жамоатчилик ўртасидаги хамжиҳатлик натижасида жиноятчиликларга қарши курашиш ва хуқуқбузарликлар профилактикаси соҳасидаги ишлар самарали йўлга қўйилган. Бу борада ўз ҳизмат бурчини сидқидилдан адо этаётган шахсий таркиб ва раҳбар ходимларнинг меҳнати туман ҳокимлиги томонидан доимо эътироф этилади. Ички Ишлар идоралари ходимлари халқ хўжалигининг барча соҳасида эришаётган натижаларимиз ва юртимиз равнақи йўлидаги амалга оширилаётган ислоҳотларимизда ўзларининг муносиб хиссаларини қўшмоқдалар.

Сиздай шарафли касб эгаларининг жамият ҳаётида тутган ўрни хусусида сўз борганда, турли жабҳаларда қўлга киритилаётган марралар билан бир қаторда, жойларда учраб турган ва ислоҳотларнинг боришига салбий таъсир кўрсатаётган айрим муаммо ва камчиликларга жамоатчилик эътиборини қаратиш, уларни бартараф этишга доир саъй-ҳаракатларда ташаббускорлик ва жонкуярлигингизни алоҳида таъкидлаш лозим.

Ҳалқимиз Сизнинг тимсолингизда жипсликни, ҳар қандай тўсиқ олдида ҳам ўз аҳдидан қайтмайдиган, бурчига садоқат билан хизмат қиладиган олийжаноб инсонни кўради.

         Бу борада ўзининг бор билим ва тажрибасини, куч ва ғайратини ҳалқ манфаатлари учун сарф этаётган, Ватанимиз тинчлигини бардавом бўлишида ўз оромидан кечиб, туну-кун хизмат қилаётган фидоийларнинг меҳнати таҳсинга лойиқ.

Ушбу қутлуғ айёмда ўз ҳаётини эл-юртимиз тинчлиги ва осойишталигини асрашдек эзгу ва олижаноб ишга бағишлаган Сиз каби мард ва садоқатли, ҳақиқий ватанпарвар инсонлар шаънига самимий тилакларимизни билдирамиз.

Шарафли ва шу билан бирга масъулиятли бўлган касбингизда муваффақиятлар ва оилавий хотиржамлик тилайман!

Байрамингиз муборак бўлсин!

 

Ш.А.Турдалиев,

Олтиариқ тумани ҳокими.