Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОНГА БИЛИМДОН ЁШЛАР БИЛАН
2022-10-17 16:15:57 200
Мамлакатимизда ёшларга оид давлат сиёсати доирасида амалга оширилаётган ишларнинг негзида аввало, келажак авлоднинг интелектуал салоҳиятини ошириш, илм-фан ютуқларини қўлга киритишларига кўмаклашиш масалаларига жиддий эътибор қаратилган.
Президентимиз томонидан ёшлар тарбиясида долзарб бўлган муҳим йўналишлар белгилаб берилган. Ана шу беш муҳим ташаббуснинг Учинчи ташаббуси - аҳоли ва ёшлар ўртасида компьютер технологиялари ва интернетдан самарали фойдаланишни ташкил этишга қаратилган.
Ўтган вақт ичида таълим муассасаларида, уқув марказларида ахборот технологиялари билан ишлаш, компютер саводхонлигини ошириш бўйича натижаларга эришилди. Бу борада хорижий тажрибалар билан ҳам тадбиқ этилмоқда.
Таълим соҳасини ривожлантириш бўйича чет эл инвесторларининг ҳам қизиқишлари ортиб бормоқда.
Олтиариқ туманида Халқ депутатлари туман Кенгаши ва Ёшлар агентлиги томонидан чет эллик инвесторлар билан ҳамкорликда ёшларни замонавий касбларга тайёрлаш ва ўқитиш тизимини йўлга қўйиш бўйича учрашув ташкил этилди.
Ҳамкорлар билан "БОҒЧА-МАКТАБ-УНИВЕРСИТЕТ" дастури асосида туманда чет тиллларига (инглиз, араб, рус, ) ва ITсоҳасига ихтисослашган мактабгача таълим, мактаб, олий таълим даргоҳларини ташкил этиш учун мавжуд имконият ва шароитлар ўрганилди.
Шунингдек чет эллик хамкорлар билан ёшлар ўртасида давра сухбати ташкил этилди.
Яман араб республикасидан келган инвестор, IT соҳасида 25 йиллик тажрибага эга, бир нечта дастурий таъминот программалар муаллифи Шайх Али Мансур, туманимиз ёшларини IT соҳасида ўқитиш ва уларни келгусида иш билан таъминлаш бўйича ўз таклифларини билдирди.
Шу билан бирга, Туркия давлатидан келган Öner Koçyıgıt ёшларга турк тили ўргатиш ва Туркия давлатида гранд асосида бепул олий ўқув юртида ўқиш ва ишлаш имконини берувчи ўзининг лойиҳаси билан қисқача таништириб ўтди.
Учрашув давомида ёшларни қизиқтирган саволларга хорижлик ҳамкорлар жавоб бердилар.