Shrift o'lchami Rang Rasm

Ижтимоий тармоқлар

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 36 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ОЛТИАРИҚ ТУМАН КЕНГАШИНИНГ СЕССИЯСИ

×

 2022-10-13 14:23:07    183

PDF yuklash
Chop etish


2022 йил 12 октябрь куни туман ҳокимлиги мажлислар залида Халқ депутатлари Олтиариқ туман Кенгашининг навбатдаги VI-чақириқ 52-сессияси ўтказилди. Сессия кун тартибида:

 ✅"Саховат ва кўмак", "Аёллар дафтари", "Ёшлар дафтари" ҳамда "Мехр дафтари" жамғармалари маблағларининг шаклланиши ва тасарруф этилиши тўғрисида;

 ✅ Олтиариқ туман қишлоқ хўжалиги бўлимининг "Олтиариқ тумани худудининг массивларидаги мавжуд қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер майдонларида аниқланган ер қонун бузилиши холатлари тўғрисида"ги Тақдимномаси ҳақида;

 ✅ 2022–2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясини “Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили”да амалга оширишга оид давлат Дастурига мувофиқ Олтиариқ туман Дастурининг 2022 йилнинг ўтган 9 ойи мобайнидаги ижроси тўғрисида;

 ✅ "Обод маҳалла" давлат Дастури доирасида "Қизилтепа" ва "Бунёдкор" маҳалла фуқаролар йиғинларида 2022 йилнинг ўтган 9 ойи мобайнида амалга оширилган ишлар тўғрисида;

 ✅ Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олтиариқ туманидаги Халқ қабулхонаси томонидан 2022 йилнинг ўтган 9 ойи мобайнида секторлар ва худуддаги ташкилотлар раҳбарлари, ҳоким ёрдамчилари фаолияти, мурожаатлар билан ишлаш холати бўйича киритилган ахбороти тўғрисида;

 ✅ Олтиариқ тумани маҳаллаларида тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ҳоким ёрдамчилари томонидан 2022 йилнинг ўтган тўққиз ойида амалга оширилган ишлар ҳисоботи тўғрисида;

 ✅ Олтиариқ туманидаги давлат органлари ва ташкилотлари тизимида 2022 йилнинг ўтган тўққиз ойи мобайнида мурожаатлар билан ишлаш ҳолати тўғрисида;

 ✅ Халқ депутатлари Олтиариқ туман Кенгашининг 2022 йил 31 августдаги VI-50-118-11-151-K/22-сон Қарорида белгилаб берилган вазифалар ижроси ҳақида;

 ✅ Олтиариқ туман электр таъминоти корхонаси томонидан 2022 йилнинг ўтган даври мобайнида амалга оширилган ишлар ҳамда жорий йил куз-қиш мавсумига тайёргарлик холати тўғрисида;

 ✅ Олтиариқ туманида "Табиий газ назорат ва ҳисобини автоматлаштирилган тизимини жорий этиш" лойиҳасини амалга ошириш борасида олиб борилаётган ишлар ҳамда куз-қиш мавсумига тайёргарлик холати тўғрисидаги масала ва бошқа долзарб масаалалар танқидий кўриб чиқилиб, тегишлилиги бўйича масъул давлат ташкилотлари рахбарларига вазифа ва топшириқлар берилди.